Get Mystery Box with random crypto!

Айни вақтда ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган м | YETTISOY UZ🇺🇿

Айни вақтда ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда барча давлат етакчилари ўз таклифларини бериб ўтмоқда. 

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф халқаро ҳамжамиятни Афғонистоннинг мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун музлатилган активлардан фойдалана олишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирди. 

«Ҳудудларимизда, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, узоқ муддатли тинчликни таъминлашга қаратилган ечимни биргаликда топсак, минтақамиз давлатлари тинчликда яшайди, тараққиётга эришади ва ўз ривожланиш механизмлари билан бўлишади. Биз Афғонистоннинг ўз халқи учун муносиб ҳаётни таъминлаш йўлида таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда олиб бораётган барча ижобий ташаббусларини биргаликда қўллаб-қувватлашимиз керак. Афғонистон муаммоларига эътиборсизлик катта хато бўлади», — дея айтиб ўтди Покистон бош вазири. 

@YETTISOYUZ