Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд саммитидаги таклифлари: 1. ШҲТн | YETTISOY UZ🇺🇿

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд саммитидаги таклифлари:

1. ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқотини бошлаш асосида саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий майдонини шакллантириш;

2. Ўзбекистонда ШҲТ минтақаларининг бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказиш;

3. ШҲТ давлатларининг махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш;

4. 2023 йилда Самарқандда ШҲТ махсус зоналари маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи йиғилишини ўтказиш;

5. Ҳар йили ШҲТ давлатларининг йирик савдо ярмаркасини ўтказиш ва унинг негизида ягона электрон платформа яратиш;

6. ШҲТ доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш;

7. 2023 йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказиш;

8. БМТ кўмагида Тошкент шаҳрида минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини ташкил этиш;

9. 2023 йилда Ўзбекистонда биринчи ШҲТ Транспорт форумини ўтказиш;

10. ШҲТ Иқлим кенгашини ташкил этиш;

11. ШҲТ МАТТ Кенгашининг ШҲТ мамлакатларидаги вазиятни баҳолаш учун ҳар йили ўтказиладиган мажлисларини ўтказиш;