Get Mystery Box with random crypto!

Я - UZB | Ўзбек тилида

Telegram kanalining logotibi yauzb_uz — Я - UZB | Ўзбек тилида Я
Telegram kanalining logotibi yauzb_uz — Я - UZB | Ўзбек тилида
Kanal manzili: @yauzb_uz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 201
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбааси ҳисобланади.
№1614 сонли Гувоҳномага эга.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-04-29 17:10:19
Истанбулдаги саноат ҳудудида ёнғин ва портлаш содир бўлди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, воқеа оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 9 киши жароҳатланган.

Каналга обуна бўлиш
155 viewsСарвар Фирдавсий, 14:10
Ochish/sharhlash
2022-04-29 14:23:19
3-5 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

(https://t.me/MCHSUzbek/9246)Sel хавфи бўлганда зарур ҳаракатлар бўйича тавсиялар:

(https://fvv.uz/uz/howtoact/sel-kelish-xavfi-yuzaga-kelganda-aholiga-eslatma44) сел оқимларидан фақат қочиб қутилиш мумкин. Сел хавфи тўғрисида ҳабар эшитгандан сўнг дархол хавфсиз жойга кўчиш ҳаракатларини қилиш керак. Сел оқимининг тез фурсатда шаклланиши, унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда, хабар тарқатиш ва муҳофаза тадбирларини бажариш учун вақт жуда чегараланганлигини (бир неча дақиқадан 10-20 дақиқагача бўлиши мумкин) доимо ёдда тутиш лозим;

сел оқимидан халос бўлишнинг иложи бўлмаса, баландроқ тепалик устига, дарахтга ёки бирор баланд мосламалар устига чиқиш керак. Одатда сел 3-5 соат давом этиши мумкин;

сел оқими ўтгандан сўнг девор ва устунларнинг ҳолатини, газ, электр ва сув таъминотининг созлигини текшириш зарур.

Каналга обуна бўлиш
127 viewsСарвар Фирдавсий, 11:23
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:27:52 Президент: Жорий йил 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни 12 фоиз ошириш юзасидан фармонни имзолаганини маълум қилди

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Каналга обуна бўлиш
116 viewsСарвар Фирдавсий, 10:27
Ochish/sharhlash
2022-04-29 12:20:55
Жаҳон тиллари университетида ўзини 4 қаватдан ташлаган талабанинг шахси маълум бўлди

Бугун, 29 апрел куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида талаба ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамутдинов қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, университетининг маъмурий биноси 4-қаватидан ўзини ташлаган талаба йигит Наманган вилоятида 2001 йилда туғилган бўлиб, у университетининг 2-босқичи ўқиётган бўлган.

Ҳозирда содир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида, жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда Учтепа туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлиш
110 viewsСарвар Фирдавсий, 09:20
Ochish/sharhlash
2022-04-29 09:37:49 Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар:

28 апрель куни кечқурун россиялик ҳарбийлар Киевга ракета зарбалари йўллади, БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Володимир Зеленский билан учрашаётган вақтда шаҳарга иккита ракета келиб тушган, 10 киши жабрланган.

Зеленский Украина Мариуполдан инсонларни эвакуация қилиш учун кечиктириб бўлмас музокараларга тайёрлиги ва БМТнинг қўлловидан умидворлигини маълум қилди.

Америка нашрлари манбаси Донбасс регионида россиялик ҳарбийларнинг ҳаракати Украина кучлари қаттиқ қаршилик кўрсатаётгани учун, бундан ташқари логистикадаги муаммолар туфайли «секин ва нотекис» кечаётгани ҳақида айтди.

АҚШ президенти Жо Байден Украинага ёрдам учун Конгрессдан яна 33 млрд доллар сўради, у бу кичик маблағ эмаслиги, аммо Вашингтон Россиянинг ваҳшийлиги ва тажовузи қаршисида жим тура олмаслигини маълум қилди.

Украинада мамлакат қуролли кучлари сафида жанг қилган Америка фуқароси ҳалок бўлган. 22 ёшли Жозеф Кенселнинг онасининг CNN эфирида айтишича, собиқ денгиз пиёдаси бўлган ўғли хусусий ҳарбий компания билан шартнома имзолаб, Украинадаги урушга кўнгилли сифатида жўнаб кетганди.

АҚШ конгресси Вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни соддалаштириш (ленд-лиз) кўзда тутилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу қонунга кўра, Байден маъмурияти бюрократик тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда битимлар тузиши ва Украинага қуролларни ҳақини кейин тўлаш шарти билан бепул етказиб бериши мумкин.

Каналга обуна бўлиш
98 viewsСарвар Фирдавсий, 06:37
Ochish/sharhlash
2022-04-29 08:10:36
Самарқандлик 22 ёшли аёл фоҳишахона очгани учун 6 марта судланган. Аммо у тегишли хулоса чиқармай яна фоҳишахона ташкил қилди ва вояга етмаган қизни фоҳишалик қилишга жалб қилди.

Бугун у қўшмачилик қилгани учун 7-маротаба суднинг қора курсисига ўтирди.

Каналга обуна бўлиш
91 viewsСарвар Фирдавсий, 05:10
Ochish/sharhlash
2022-04-29 08:04:39
Рамазон Ҳайити 2 май кунига белгиланди

Каналга обуна бўлиш
84 viewsСарвар Фирдавсий, 05:04
Ochish/sharhlash
2022-04-29 07:55:29
NATO Финляндия ва Швециянинг ташкилотга аъзо бўлиши ҳақида баёнот берди

NATO бош котиби Йенс Столтенберг Швеция ва Финляндиянинг альянсга аъзо бўлишини кутаётганини айтди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ташкилотга аъзолик тезликда амалга ошади, чунки бу мамлакатларнинг қуролли кучлари ҳарбий-сиёсий блок талабларига жавоб беради. Бундан ташқари мазкур давлатларнинг NATO’га қўшилиш даврида хавфсизлиги ҳимоя қилинади.

«Финляндия ва Швеция NATO’га аъзоликка ариза бериш ёки бермаслик борасида ўзлари қарор қабул қилиши керак. Аммо улар қўшилишга қарор қилса, биз очиқ чеҳра билан қарши оламиз. Улар билан кўп йиллардан бери ишлаймиз, бу мамлакатларнинг қуролли кучлари NATO стандартларига мос келади. Мен аъзолик жараёни тезда амалга ошишини кутиб қоламан», — деган Столтенберг.

Каналга обуна бўлиш
81 viewsСарвар Фирдавсий, 04:55
Ochish/sharhlash
2022-04-29 07:52:42 Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавфли инфекция бўйича маълумот берди

Шу кунларда дунёнинг айрим мамлакатларида «Kinder» савдо белгиси остида Бельгияда ишлаб чиқарилган шоколад маҳсулотлари сотув расталаридан олиб ташланмоқда.

ЖССТнинг маълум қилишича, ҳозиргача дунёнинг 11 давлатида сальмонеллёз касаллигига чалиниш ҳолатлари кескин ошиб кетиши айни шу ширинликлар билан боғлиқ. Зарарланган шоколад маҳсулотлари камида 113 мамлакатга тарқатилгани айтилмоқда.

Айни пайтга қадар сальмонеллёз билан боғлиқ 151 ҳолатдан 150 таси Европада рўйхатга олинган бўлса, қолган бири АҚШда кузатилган. Шу сабабли ана шу ва бошқа ҳудудларда «Kinder Surprise», «Kinder Mini Eggs», «Kinder Surprise Maxi» ва «Kinder Schoko-Bons» номли маҳсулотлар дўконлардан қайтариб олиняпти.

Мутахассислар изоҳига кўра, сальмонеллёз инсоннинг ошқозон-ичак трактига зарар етказувчи бактериялардир. Ушбу инфекция кўп ҳолларда беморларда енгил аломатлар билан кечса, баъзи турлари одамларда ўткир касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Умумий симптомлар орасида диарея, иситма, қорин оғриғи ва кўнгил айниши кўп кузатилади. Касалликка аниқ ташхис қўйиш учун микробиологик ва бактериологик таҳлиллар зарур.

Хўш, бу борада Ўзбекистонда вазият қандай?

Ҳозиргача мамлакатимизда шоколад орқали сальмонеллёз инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилгани йўқ, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида.

Шунга қарамай, эҳтиёт чоралари кучайтирилиб, юртимизга кириб келаётган ва савдога чиқарилаётган барча ширинликлар қатори, «Kinder» савдо белгиси остидаги маҳсулотларнинг хавфсизлиги ҳам назоратдан ўтказиляпти.

Каналга обуна бўлиш
75 viewsСарвар Фирдавсий, 04:52
Ochish/sharhlash
2022-04-28 09:22:15
Жиззахда беморнинг замбилдан тушириб юборилиши ҳолатининг “Тез ёрдам”га алоқаси йўқ – ССВ

Ижтимоий тармоқларда «Арнасой» ёзуви туширилган тез тиббий ёрдам автомашинаси ёнида бемор замбилдан беихтиёр ерга йиқитиб юборилгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

ССВнинг аниқлик киритишича, мазкур ҳолат арнасойлик ёшлар ўртасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танлови учун суратга олинган.

Шундан сўнг бу лавҳа аввалига “Қувноқлар ва зукколар учун махсус” мазмунидаги изоҳ билан тарқатилган. Аммо кейинчалик айрим ижтимоий тармоқ эгалари нотўғри талқин қилинган ҳолда тарқатиб юборишган.

Каналга обуна бўлиш
77 viewsСарвар Фирдавсий, 06:22
Ochish/sharhlash