Get Mystery Box with random crypto!

Жаҳон тиллари университетида ўзини 4 қаватдан ташлаган талабан | Я - UZB | Ўзбек тилида

Жаҳон тиллари университетида ўзини 4 қаватдан ташлаган талабанинг шахси маълум бўлди

Бугун, 29 апрел куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида талаба ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамутдинов қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, университетининг маъмурий биноси 4-қаватидан ўзини ташлаган талаба йигит Наманган вилоятида 2001 йилда туғилган бўлиб, у университетининг 2-босқичи ўқиётган бўлган.

Ҳозирда содир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида, жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда Учтепа туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлиш