Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда мактаб ўқувчиси отасининг Lacetti машинасини миниб | Я - UZB | Ўзбек тилида

Самарқандда мактаб ўқувчиси отасининг Lacetti машинасини миниб кетиши оқибатида ҳалокатли авария содир қилди.

Саккизинчи синф ўқувчиси томонидан уриб юборилган кекса одам воқеа жойида вафот этди.

Маълумотларга кўра, 19 май куни тахминан 22:00 да мактаб ўқувчиси машинани ювгандан кейин рульга ўтирган. У Булунғур туманининг "Бешқўтон" маҳалласида катта тезликда кетаётганида машина бошқарувини йўқотиб икки кишини уриб юборган ва Cobalt машинасига бориб урилган.

ЙТҲ ҳодисаси натижасида 64 ёшли фуқаро жойида вафот этган, иккинчи пиёда эса турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

@yauzb_uz