Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанддаги хонадонда қурилган 11 қаватли бино бузилади — Қу | Я - UZB | Ўзбек тилида

Самарқанддаги хонадонда қурилган 11 қаватли бино бузилади — Қурилиш вазирлиги.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Жойи Сой маҳалласида фуқаро ўз уйининг бир қисмини бузиб, унинг ўрнида 11 қаватли меҳмонхонани ноқонуний тарзда қураётгани аниқланди.

Қурилиш вазирлиги маълумотига кўра, фуқаро қурилишга рухсат берувчи Самарқанд тумани ҳокимининг қарори ёки туман қурилиш бўлимининг рухсатномасини олмасдан ўз уйининг бир қисмини бузиб, жойидан 21,4х12,6 метр ўлчамдаги 11 қаватли 2 қават ертўлали меҳмонхона биносини қурган.

@yauzb_uz