2021-12-27 16:06:01
#тафаккур
Бир киши хасталаниб оғриб қолган дўстига деди:
- Кел, ўртоқ озгина Қуръон ўқиб дам солай, шояд Аллоҳ шифо берса!
- Э, қўйсанг-чи, шу гапларингни...
- Нега энди?
- Қуръон Аллоҳнинг каломи! Бунга гап йўқ. Аммо уни ўқиб пуф деганинг билан, инсонга таъсири бўлармиди?!
Шунда дўсти хастанинг кўзига тик қараб деди:
- Ит экансан! Чўчқасан! Эшшаксан...
Хаста жаҳлдан қизариб-бўзариб, тили тутилиб, ғўлдираб қолди.
- Ана кўрдингми! — деди дўсти. - Оддий ҳақорат сўзлари инсонга шунча таъсир кўрсатади-ю, Аллоҳнинг каломи бетаъсир қоладими?!
Телеграм || Инстаграмм || Фейсбук
454 viewsAyNuR, edited 13:06