Get Mystery Box with random crypto!

#ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА Истеъмолчиларга табиий г | Янгийўлликлар(расмий)®

#ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда АСКУГ тизимини жорий этиш дастури доираси истеъмолчиларга табиий газ тўловларидан мавжуд қарздорлиги тўғрисида "SMS" ҳабарнома юборилмоқда. Истеъмолчилар телефон рақамларини нотўғри кўрсатиши натижасида бошқа истеъмолчиларнинг қарздорлиги ҳақидаги "SMS" ҳабарнома бошқа бир истеъмолчиларга келиши холатлари учрамоқда. Айрим истеъмолчилар фойдаланилган табиий газ учун ўз вақтида тўлов амалга оширилмаслиги, тўловларини тахлил қилиб бормаслиги натижасида катта миқдорида қарздорлик тўғрисида хабарномалар юборилмоқда.

Агарда истеъмолчиларда қарздорлик юзасидан ноаниқликлар аниқланса газ таъминоти бўлимига тўловлар дафтарчасини тақдим этган холда мурожаат этишларини сўраймиз. Истеъмолчиларнинг мурожаатлари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва белгиланган тартибда ноаниқликлар бартараф этилади.

@Yangiyolliklar