Get Mystery Box with random crypto!

Омиликнинг туби ҳақида ​Илм йўлини танлаган инсонни гўёки тик | Янгийўлликлар(расмий)®

Омиликнинг туби ҳақида

​Илм йўлини танлаган инсонни гўёки тиканзордан яланг оёқ юриб ўтган одамга қиёслаш мумкин. Юмшоқ, иссиқ пайпоқдан ўзга роҳатни кўрмаган оёқлар тирналиб, шилиниб, қонаб кетади. Қийин ва азобли ҳолат. Яна юрасан икки карра азоб. Яна юрасан яна азоб. Ва охири оёғинг қотиб тикон кирмайдиган даражада пишиқлашади. Энди камроқ азоб ва машаққат чекасан. Камроқ қийналасан. Маззами? Илмсиз инсонни кўзи ҳар доим асфальт йўлни қидиради. Зарил кептими соатлаб китоб ўқиб? Зарил кептими ишлаб? Феврал ойида 4та шанба, якшанба бор деган смсни 11та одамга юборсам бой бўб кетарканман, узмобайл 4гб трафик бераркан туғилган кунийкан бугун (ҳайрон қоламан шунақа гапларга ишониш учун омиликни қай босқичида бўлиш керак одам). Ҳаа яна бир тури бор "пул бераман деса одам қўшасиз, бизни гуруҳга ҳам одам қўшинг. Савоб бўлади. Реклама ташалмайди" деган жойида ҳмммм яхшийкан десанг соч ўстирувчи восита вилоятларга текин доставка бор ёзувли реклама келади.
Қачон савоб бўлишини, қачон ҳаётинг ўзгаришини айтайми?
-арзимаган пулга яқинларингни асабини бузиб ҳар хил группаларга қўшмасанг.
-илм билан шуғиллансанг.
-Аҳад Қайимди кетини камроқ ғажиб, кўпроқ фойдали контент кўрсанг.
-бурнинг ҳар ёққа тиқавермасанг. Уни аслида вазифаси нафас олиш ва ҳаводаги чанг, микроб зарраларини ушлаб қолиш.
-мотивацион видеолар камроқ кўриб, диванда алчайиб ётмасдан ишлаб пул топиб ярим кило картишка обкесанг ҳам савоб бўлади.

Оми бўлма!
Лўх бўлма!
Қўй бўлма!
Тупой бўлма!

Китобхўр


@Yangiyolliklar