Get Mystery Box with random crypto!

#ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИК Истеъмолчилар мобиль телефонларид | Янгийўлликлар(расмий)®

#ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИК

Истеъмолчилар мобиль телефонларидаги мобиль банкининг тўлов тизимлари, Payme, CLICK иловалари, шунингдек, Paynet шохобчалари, тижорат банклари, қолаверса, инфокиосклар орқали истеъмол қилинган табиий газ хаққини ва бошқа коммунал тўловларни тўлашлари мумкин.

Иловалар орқали табиий газ учун тўловларни амалга оширишда хонадонга табиий газ истеъмоли бўйича берилган хос рақами ва зарурият холарда хос рақамидан олдин туман ва шаҳар кодини кўрсатилиши лозим.

Мисол учун: Хонадонга табиий газ истеъмоли бўйича 123456 хос рақами берилган, илова орқали хос рақами олдига Янгийўл туман ва шаҳар коди 0400 киритилиши лозим. Бунда хонадоннинг хос рақами сифатида 0400123456 киритилганда хонадон манзили, истеъмолчи Ф.И.Ш., дастурдаги қарздорлик ва бошқа маълумотлар келиб чиқади. Тўлов миқдори киритилади ва тасдиқланади. Ушбу тўловлар автоматик равишда газ таъминоти дастуридаги истеъмолчининг хос рақамига келиб тушади.

Замонавий ва янги хизматларнинг қулайликларидан фойдаланинг!!!