Get Mystery Box with random crypto!

#МУНОСАБАТ Ижтимоий тармомоқларда 'Янгийўл ГорГаздаги ҳолат | Янгийўлликлар(расмий)®

#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармомоқларда "Янгийўл ГорГаздаги ҳолат...
Талатўп тўпалон..." номи билан жойлаштирилган видео мурожаатга муносабат.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига асосан истеъмолчилар хар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган табиий газ учун тўлов амалга оширилиши лозим. Хозирги кунда табиий газ тўловларидан қарздорлиги бор истеъмолчиларга "SMS" ҳабарнома юборилмоқда. Тўловларни амалга оширмаган истеъмолчиларнинг газ таъминоти тўхтатилмоқда. Шу сабабли газ таъминоти бўлимига тўловларни амалга ошириш учун кўплаб фуқаролар келмоқда. Истеъмолчиларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш учун қўшимча операторлар жалб этилган, 6 та касса ташкил этилган, тушлик вақтида навбатчи операторлар истеъмолчиларга хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Истеъмолчилар телефонларидаги мобиль банкининг тўлов тизимлари, Payme, CLICK иловалари, шунингдек, Paynet шохобчалари, тижорат банклари, қолаверса, инфокиосклар орқали фойдаланилган табиий газ хаққини ва бошқа коммунал тўловларни тўлашлари мумкин.

Янгийўл ГАЗ раҳбарияти

@Yangiyolliklar