2023-01-13 09:19:25
Аномал совуқ сабабли электр таъминоти, ичимлик суви, табиий газ етказишдаги юзага келаётган узилишлар, авариялар, муаммоларнинг ҳар бири назоратга олиниб, уларни бартараф этиш борасида тезкор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туманимизда Республика ишчи гуруҳи, вилоят ишчи гуруҳи вакиллари бирма-бир муамооларни ўрганишмоқда ва уларнинг баратраф этилишида бош-қош бўлишмоқда.
Азиз тумандошлар!
Барча мутасаддилар совуқ кунлар имкон қадар беталафот ўтиши учун хизматда. Улар аҳолининг муаммоларини бартарф этиш мақсадида тиним билишмаяпти.
Совуқ кунларда электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни инобатга олган ҳолда Сизлардан ортиқча ускуналарни, фойдаланилмаётган хоналардаги ёритиш воситаларини ўчиришни ва энергияни тежашни сўраймиз. Зеро Сиз тежаган энергия бошқа бир ҳудудда ҳам энергия таъминотини етказишда кўмак бўлади.
440 views06:19