Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги йўлла | YANGIBOZOR TUMAN MA`NAVIYAT VA MA`RIFAT MARKAZI

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги йўллади. Жумладан, табрикда шундай дейилади:

“Муқаддас Қуръони каримнинг юздан ортиқ оятларида тинчликка чақирилган, хусусан, “Бақара” сурасида: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!

Ҳозирги ғоят мураккаб ва таҳликали замонда тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашдек ўткир талаблар юртимизда яшаётган ҳар бир мўмин-мусулмон, ҳар бир инсон учун ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб турибди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”, - дейилади табрикда.

“Азиз юртдошлар!

Барчангизни муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор табриклайман.

Эл-юртимизнинг бу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Аллоҳ таоло гўзал диёримизни, олижаноб ва бағрикенг халқимизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин!

Азиз Ватанимизда тинчлик ва барқарорлик ҳамиша бардавом бўлсин!

Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи доимо мададкор бўлсин!”

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти



@xushnudbek