Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар бир байрамнинг ўзига хос урф-одатлари бор. Хайит байрамлар | YANGIBOZOR TUMAN MA`NAVIYAT VA MA`RIFAT MARKAZI

Ҳар бир байрамнинг ўзига хос урф-одатлари бор. Хайит байрамларида яқинларига, эҳтиёжмандларга хайитликлар улашиш, якка-ёлғиз, имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олишдек хайрли амаллар ҳаётимизга янада гўзаллик бағш этади. Қурбон хайити арафасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Хоразм вилояти ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида тайёрланган озиқ-овқат махсулотлари ва гигиена воситалари эҳтиёжмандларга етказиб берилди. Хонадонларда эҳтиёжманд ёки имконияти чекланган тумандошларимиз билан суҳбатлашар эканмиз, улар дили ва тилидаги шукроналикни кўриб қойил қолдик. Ҳақиқатда ҳам ҳар бир нарсанинг борида қадрига етиш илмини одамлар орасида ўрганар экансан!
ТИНЧЛИК, СОҒЛИК, ТЎКИНЛИКнинг ўз вақтида қадрига етайлик!