Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (Жарроҳ)

Telegram kanalining logotibi yangi_yangiyull — ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (Жарроҳ) Я
Telegram kanalining logotibi yangi_yangiyull — ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (Жарроҳ)
Kanal manzili: @yangi_yangiyull
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.70K
Kanalning ta’rifi

😎Янгийўл аҳли сизлар учун блогер канал🤗
😳Энг тезкор ва муҳум хабарлар
👍Муаммоларга ечим излаб...
🤠Ўзгача ёндошув....
ҚЎШИЛИБ ОЛИНГ!
Мурожжат учун @otabek_jarroh

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 121

2022-12-26 05:52:49
#Даҳшатли_бизнес
Бу аёл бор ҳақиқатни очиб ташлади

АПТЕКА - катта бизнес, соққа қилиш майдони!


"Шифокор дори фирма билан келишиб олади. Беморга ҳеч қайси Аптекада мавжуд бўлмаган дорини ёзиб беради, бемор бечора дорини тополмай қайтиб келади. Ваҳоланки шифокорда шу "ноёб" дори бор бўлади.
Рецепчи доктор 300 минглик дорини умид билан, шифо истаб келган касалга 1000 000га пуллайди...
"


Бизга қўшилинг
Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
10.1K viewsedited  02:52
Ochish/sharhlash
2022-12-26 05:51:08
Ассалому Алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин !

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


Бизга қўшилинг
Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
9.9K viewsedited  02:51
Ochish/sharhlash
2022-12-25 21:17:19 Дунё ўйлаганимиздан яхшироқ эканлиги ҳақида “Factfulness" китобини ўзбек тилига таржима қилдиргандик. Аслида ҳаёт биз ўйлаганимиздан яхшилиги китобда асослаб берилган.

Бугун янги статистикага дуч келдим. 2021 йилда дунёда урушлардан 84 000 одам ўлибди, террорристик ҳужумлардан 25 000 одам. 2022 йилда Украинадаги урушни ҳисобга олганда ҳам натижа 200 мингга бормайди. Солиштириш учун 2021 йилда машиналар авариясидан 1.6 миллионта, диабетдан 3.5 миллионта, ҳавонинг ифлосланишидан 7 миллион атрофида одам ўлган. Тарихан ҳеч қачон урушларда ҳозиргидек кам одам ўлмаган. Бу дипломатиянинг, глобализациянинг, иқтисодиётни сиёсатдан устан қўйишга мажбурлаган бозор иқтисодиётининг катта ютуғидир.

Аллаев


Бизга қўшилинг
Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
15.9K viewsedited  18:17
Ochish/sharhlash
2022-12-25 19:15:20
Йил якуни бўйича Ниёзбош мфй, Шодлик кўчаси "Энг абгор кўча" номинацияси ғолиблигига давогар...


Бизга қўшилинг
Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
15.8K views16:15
Ochish/sharhlash
2022-12-25 18:36:36
Қариндошлар ёхуд XXI аср муаммоси!

Дўстлар, бир нарсани доимо ёдда сақланг: меҳр кўзда, дийдор ширин, дийдор ғанимат, шундай экан, қариндошлар билан сийлаи раҳмни ҳеч қачон канда қилманг!

Қариндошлар группасига юбориб қўямиз ўқиб тафаккур қилишсин!


Бизга қўшилинг
Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
16.0K viewsedited  15:36
Ochish/sharhlash
2022-12-25 17:45:45 ​​Давлатни емирадиган иллатлар кўп. Масалан, непотизм, коррупция, қонунсизлик ва ҳоказо. Лекин булар орасида энг зарарлиси бу коррупциядир. Коррупция фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини сўндириб, ватанга бўлган муҳаббат туйғусини ўлдиради. Шу сабабли бу ўта хавфли иллат ҳисобланади.

Янгиликларда бугун фалончи фалон миқдорда пора олаётганида қўлга олинди, каби хабарларни жуда кўп кузатамиз. Ваҳоланки, булар аниқланган ҳолатлардир. Аниқланмаганлари қанча. Шу каби хабарларнинг ўзи мамлакатимизда коррупция нақадар авж олганини кўрсатади. Бизда порахўрлик туғруқхонадаёқ бошланади. Янги дунёга келаётган чақалоқ ҳам бу иллатдан азият чекиб туғилади.

Биздаги энг асосий пора олди-бердиси ишга кириш жараёнида кузатилади, менимча. Чунки иш ўринлари талаш бўлиб турган бир пайтда ҳеч ким қуруқ қолгиниси келмайди. Бу ўринда эса энг жабр чекадиганлар янги битирувчилар ёки талабалар бўлади. Улар фақат “йўталсалар” ишга жойлаша оладилар, акс ҳолда “стаж керак” баҳонаси билан ўринларини бошқага бериб қўядилар.

Аввалроқ рус тили ўқитувчилигини танлаган бир талаба танишим билан суҳбатлаша туриб, ундан порахўрлик иллати ҳақида кам ёзаётганим учун таъна эшиттим. У янги ишга кирган мактабида директор ўринбосараридан бири пул сўраётганини, у эса бермай ўзини олиб қочиб юрганини айтиб қолди (аввалги иш жойидан ҳам айнан шунинг учун бўшаб кетган экан). Гап яна нимагадир бурилди-ю, шу билан бу воқеа эсимдан чиқиб кетди. Бугун Самарқанд ФВ бўлим бошлиғи бир одамни пора эвазига ишга олаётганида қўлга тушгани ҳақидаги хабарни ўқиганимдан кейин ишга кириш нақадар қийинлигини ва пора олди-бердиси табиий ҳоллигини ўйлаб қолдим.

Қаердадир пора олганнинг ҳам, берганнинг ҳам, воситачилик қилганнинг ҳам иши битиб ҳожати чиқиши ва оқибатда мамлакат ҳожатхонага айланиши ҳақида ўқиган эдим. Агар биздаям жараён шу зайлда давом этаверса, бу тез орада “натижасини” беради ва атрофимиздан бадбўйлик анқий бошлайди....


Бизга қўшилинг
Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
16.1K viewsedited  14:45
Ochish/sharhlash