Get Mystery Box with random crypto!

Yakkabog'24

Telegram kanalining logotibi yakkabog24 — Yakkabog'24 Y
Telegram kanalining logotibi yakkabog24 — Yakkabog'24
Kanal manzili: @yakkabog24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.34K
Kanalning ta’rifi

ASSALOMU ALAYKUM HURMATLI UCHASTNIKLAR AGAR SIZDA YAKKABOG' BILAN BOG'LIQ BIROR MA'LUMOT, RASM, VIDEO LAR BO'LSA BIZ BILAN BOG'LANING @yakkabog24axborot (shu telegram manziliga jo'natishingiz mumkin ) XOHISHINGIZGA QARAB SIZNING SHAXSINGIZ SIR TUTILADI.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 74

2021-02-01 21:42:17 Азиз тумандошлар яхши ниятда канал ташкил қилинди қуллаб қуватлайлик.

Яккабоғда илк бор саховатпеша ва муҳтожлар ўртасида кўприк хизматини у́товчи канал очилди бу каналда сиз кимгадир ёрдам беришингиз ёки ёрдам олишингиз мумкин ҳаммаси фақат савоб йу́лида каналимизга ку́шилинг ва савоб учун албатта у́з ҳиссангизни қўшинг биз бир оиламиз ҳурматли Яккабоғ халқим!


https://t.me/YakkabogEhsonQutisi
3.9K viewsNodirbek Khayrullayev, 18:42
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:26:14
«Карантинга қайтишга умуман асос йўқ» – Отабеков Ўзбекистонда британча штамм билан боғлиқ вазият ҳақида

«Айнан ҳозирги ҳолат бўйича карантин қайтишига умуман асос йўқ деб ҳисоблаймиз. Агар ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилсак, ҳаммамиз Ўзбекистонни ташлаб, чет давлатларда сайр қилишни бошласак, касалликнинг катта оқимда келишига йўл қўйиб берадиган бўлсак, чекловлар киритилишига асос бўлиши мумкин.

Халқимиз мутахассисларнинг тавсияларига тўғри риоя қилиб, ҳаёт тарзини шакллантирса, жиддий карантинга рўбарў келмаймиз».

Батафсил ўқиш

У британча штамм болалар орасида кўпроқ тарқалаётган бўлса-да, таълим муассасаларининг ёпилиши бўйича ҳозирда ҳеч қандай фикр мавжуд эмаслигини айтиб ўтди.

Қашқадарё хабарлари
5.2K viewsКамиль Фахрутдинов, 15:26
Ochish/sharhlash
2021-02-01 06:57:01
6.6K viewsKamil Faxrutdinov, edited  03:57
Ochish/sharhlash
2021-01-31 12:51:18
Ўз тарихига, тўпланган тажрибага, дунёда энг катта бойлик саналган интеллектуал салоҳиятга чуқур ҳурмат билан ёндашиш ҳар қандай давлатнинг моддий ва маънавий тараққиёти асосини ташкил этади.

Миллий ва маънавий қадриятларимизни тиклаш, ўрганиш ва тарғиб этиш, маданий ёдгорликлар, муқаддас қадамжоларни асраб-авайлаш шу заминда яшаб турган авлодларнинг бурчидир.

Халқимизнинг тарихидан сўзлайдиган яна бир ноёб маскан – Яккабоғ, Шаҳрисабз Беклигидан ажралиб чиққанидан сўнг Яккабоғ Беклигининг 7-Беки Ёдгорбек Валламий томонидан қурилган мадрасадир.

Шу мадрасага хам эътибор берилиб, Яккабоғ тарихидан хабар бергувчи Музей ташкил қилинибми ёки бошқа бир диққатга сазавор манба шакиллантирилиб ички туризм ва туристларни жалб қилиш чоралари кўрилиши керак.


Яккабоғ туманидаги энг катта онлайн бозоримизга марҳамат

https://t.me/joinchat/AAAAAFj5H80S-pxEDvntPg
7.6K viewsКамиль Фахрутдинов, 09:51
Ochish/sharhlash
2021-01-30 21:30:00 Албатта ажойиб қўшиқ сўзларида жуда Катта тарих ётибди Яккабоғ Тумани халқини дунёга танитадиган тарих!
Тарихимизга ҳурмат эътибор фақат қўшиқда, сўзда, тилларда янграмасдан амалда хам кўрсатилса нур устига аъло нур бўларди...


Ёдингизда бўлса 2018 йил 09-апрель куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги Хўжа Илғор қишлоғида соҳибқирон Амир Темурнинг 682 йиллигига бағишланган «Хўжа Илғор: қайта кашф қилинган тарих — янги сайёҳлик йўналиши» мавзусида катта тадбир ва танатаналар бўлиб ўтди. Эсимда ўша пайтлар шу тадбирни ўтқазиш учун майдон тайёрланишида Яккабоғ Туманидаги хамма ташкилотларга ТОПШИРИҚ берилиб майдон тайёрланган эди. Камина хам шу жамоатчиликнинг бир аъзоси сифатида воқеани гувоҳи бўлганман

Аввало, шуни таъкидлаш керакки, мустабид тузум даврида халқимиздан бекитилиб келинган юртимиз тарихи, буюк империя асосчиси бўлган Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ёлғон ва бўҳтонларга қориштириб ташланган шонли тарихи Мустақиллигимиз шарофати билан халқимизга қайтарилди. Амир Темур тарихи мактаб дарсликларига киритилди. Буюк бобомизга муносиб ҳайкаллар мамлакатимиз пойтахти Тошкент, бобомиз пойтахт тутган Самарқанд ва бобомиз алоҳида эъзозлаган Шаҳрисабз шаҳарларида қад кўтарди. Ҳар йили бобомиз таваллуд топган кунлар Республика миқёсида кенг нишонланди. Аммо бобомиз таваллуд топган Хўжа Илғор қишлоғи салгина эътибордан четда қолиб кетаётган эди. 2018-йил 09-апрел ана шу хато (вақтинча)тўғриланди. Бобомизнинг киндик қони томган гўшада у зотнинг таваллуд куни катта тантана қилинди. Туманимиз қурувчиларига мажбурлаб қурдирилган Улкан саҳнада Қашқадарё вилоятининг санъаткорлари ўз маҳоратларини намойиш этишди, эрталабдан халқ бахшилари шу ернинг ўзида тўқилган термаларини айтиб туришди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бошчилигида Тошкентдан ташриф буюрган санъаткорлар тантанага ўзгача руҳ бағишлашганди

— Ичидан севиниб бундай тантана Хўжа Илғор қишлоғида бундан кейин хам шу рухда давом этади деб умид қилганлар қанча эди, қолаверса вилоят ҳокими Зафар Рузиев сўзга чиқиб - Бугунги тантанада 30.000 дан ортиқ одам тўпланди. Бир томонда дор ўйинлари, бир томонда кураш, бир томонда чавандозлар мубобақалари бир томонда чет элдан келган меҳмонларга лутфу-карам. Амир Темур бобомиз даврида тайёрланган таомлар тўққизта дошқозонда тайёрланди ва меҳмонларга тарқатилди. Бу тадбир ёшларимиз қалбида ватанпарварлик ҳисларини жўш урдиради, юракларига шижоат бағишлайди. Хўжа Илғор қишлоғи эътибордан четда қолиб келаётган эди. Энди бу қишлоқ обод бўлади. (хозир жуда обод) Ҳазрат Амир Темур билан боғлиқ ўнлаб қадамжолар бор бу қишлоқда. У киши таваллуд топганда сув олинган булоқдан ҳали ҳам шифобахш сув чиқиб турибди, бу ерда бобомиз ёшликларида кўтариб машқ қилган 100 килолик тош сақланиб қолган. Йигитлари билан машқ қилган ғорлар бор. Хуллас, сайёҳларни жалб қиладиган манбалар талайгина. Энди бу анжуманни ҳар йили ўтказишни анъанага айлантирамиз деб айтган эди

Мен Умид қиламанки Яккабоғ Туманида Мард ватанпарвар Мутасадди Рахбарлар бор бу Қадамжолар ташландиқ жой номини олмайди, албатта эътибор доирасидан ташқарида қолмайди. Рахбарлар ишни бошини тутсалар Туманимиз обруси учун тадбиркор, хомийлар жамоатчилик хам қўл қовуштиришиб туришмайди
7.8K viewsКамиль Фахрутдинов, 18:30
Ochish/sharhlash
2021-01-30 19:46:49
Youtube Ижтимоий тармоғида Яккабоғ ҳокими бизни алдаб жарликка обориб ташлади уйимизни қайтариб беринг мазмунида ёлғон видео мурожаат тарқалди

Ушбу мурожаатга тўхталиб ўтадиган бўлсак фуқароларнинг ўзлари ҳам талаб қиладиган даволари ноқонуний эканлигини била туриб, еримни қайтариб оламан деб ноқонуний ҳаракат қилмоқдалар. (кейинги видеода ушбу ҳолатни кўрсатиб ўтамиз).

УШБУ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН БАТАФСИЛ

Лекин ҳақиқат излаган блогер масалани мутахассислар иштирокида муҳокама қилмаган ва масалага бир томонлама ёндашган.
Биз уларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз
Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Каналга уланиш
http://t.me/Yakkabog_press
7.0K viewsKamil Faxrutdinov, 16:46
Ochish/sharhlash
2021-01-30 19:45:32

6.5K viewsКамиль Фахрутдинов, 16:45
Ochish/sharhlash