Get Mystery Box with random crypto!

Yakkabog'24

Telegram kanalining logotibi yakkabog24 — Yakkabog'24 Y
Telegram kanalining logotibi yakkabog24 — Yakkabog'24
Kanal manzili: @yakkabog24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.34K
Kanalning ta’rifi

ASSALOMU ALAYKUM HURMATLI UCHASTNIKLAR AGAR SIZDA YAKKABOG' BILAN BOG'LIQ BIROR MA'LUMOT, RASM, VIDEO LAR BO'LSA BIZ BILAN BOG'LANING @yakkabog24axborot (shu telegram manziliga jo'natishingiz mumkin ) XOHISHINGIZGA QARAB SIZNING SHAXSINGIZ SIR TUTILADI.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 73

2021-02-13 14:02:47
Болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлар тўғридан тўғри жиноий жазога тортиладиган бўлди

Шунингдек, янги қонунга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлгани ҳолда уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

https://kun.uz/97987144


Онлайн бозоримизга марҳамат

https://t.me/joinchat/AAAAAFj5H80S-pxEDvntPg
6.5K viewsKamil Faxrutdinov, edited  11:02
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:11:51 #Ҳуқуқингизни_билинг

I ва II гуруҳ ногиронлари 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва ер солиғидан озод қилинадилар.

Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
6.1K viewsКамиль Фахрутдинов, 10:11
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:42:10 #Ҳуқуқингизни_билинг

Чин етим сифатида давлат таъминотига олинган болалар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (24 млн 500 минг сўм) миқдорида, йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида пул нафақаси берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
9.8K viewsКамиль Фахрутдинов, 05:42
Ochish/sharhlash
2021-02-12 20:57:15 Яккабоғда илк бор саховатпеша ва муҳтожлар ўртасида кўприк хизматини у́товчи канал очилди бу каналда сиз кимгадир ёрдам беришингиз ёки ёрдам олишингиз мумкин ҳаммаси фақат савоб йу́лида каналимизга ку́шилинг ва савоб учун албатта у́з ҳиссангизни қўшинг биз бир оиламиз ҳурматли Яккабоғ халқи!


https://t.me/YakkabogEhsonQutisi
7.0K viewsNodirbek Khayrullayev, edited  17:57
Ochish/sharhlash
2021-02-12 19:44:29
Аёллар ва Ёшлар дафтарига кирган касб ҳунар ўрганиш истагида бўлган хотин қизлар учун туманимизнинг 2 касб ҳунар мактаби ва унинг филиалларида тикувчилик, қандолат, сартарошлик йўналишида ўқув курслари ўз фаолиятини бошлади.


Онлайн бозоримизга марҳамат

https://t.me/joinchat/AAAAAFj5H80S-pxEDvntPg
7.0K viewsКамиль Фахрутдинов, 16:44
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:06:35
Янги сайланган омбудсман инсон ҳуқуқларига оид таклифлар билан чиқди

Ягона тергов органини тузиш, қамоқхоналарни адлия тизимига ўтказиш, навбатчи (кечаси ишлайдиган) судья институтини жорий этиш каби бир нечта таклифларни илгари сурди Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова.

https://kun.uz/14116029

Онлайн бозоримизга марҳамат

https://t.me/joinchat/AAAAAFj5H80S-pxEDvntPg
6.8K viewsKamil Faxrutdinov, edited  15:06
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:52:22 Ички ишлар органлари ходимларининг иш ҳақлари оширилади

Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтди.

- Ички ишлар ходимлари туну кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида, - деди Президент. - Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади.

Шунингдек, ички ишлар идораларининг барча бўғинида қоғозбозлик ва бюрократияни кескин камайтириб, иш юритишни рақамлаштириш вазифаси қўйилди.


@xushnudbek
6.8K viewsКамиль Фахрутдинов, 13:52
Ochish/sharhlash
2021-02-11 21:24:54
Бизнинг туманда ҳам мана шундай пресс турлар ўтказилса эди...

Вилоят ҳокими Зоир Тоировичнинг ташаббуси билан Қашқадарёда ташкилотлар журналист ва блогерлар учун пресс-турлар ташкил қилинмоқда.

Бундан бир неча ҳафта олдин Шаҳрисабз шаҳрида пресс тур ташкил қилинди.

Пресс тур ташкил қилинишининг сабаби Шаҳрисабз шаҳридаги ишлаб чиқаришлар, туризим учун қилинган ишларни халққа кўрсатиш эди.

Пресс тур ажойиб ўтди. Шаҳрисабз ҳокимига самимийлиги учун РЕСПЕКТ!
Мен ҳокимман демади! Биз билан ўтириб, чой ичиб, очиқча суҳбатлашди.



Яккабоғ туманидаги энг катта онлайн бозоримизга марҳамат

https://t.me/joinchat/AAAAAFj5H80S-pxEDvntPg
8.1K viewsКамиль Фахрутдинов, edited  18:24
Ochish/sharhlash
2021-02-11 19:40:23
Яккабоғда тиббиёт ходимлари оғир шароитларда ишламоқда

Яккабоғ тумани тез ёрдам бўлимига қарашли Дарё шахобчаси туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган.
6 та тоғли қишлоқда 5 минг нафардан ортиқ аҳолига тез-тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг ўзларига ҳам ёрдам керак.

Чунки мазкур шахобчанинг бир қисми ёниб кетган, жиҳозлар етишмайди. Шароит йўқ.

Навбатчи фелдшерлардан бирининг "Nasafnews"га маълум қилишича, шахобчада 12 нафар фелдшер, 2 нафар шифокор ва 6 нафар ҳайдовчи фаолият кўрсатади. Уларга ажратилган "Дамас" автомашинаси афсуски, тоғли қишлоқларнинг ҳамма жойига ҳам етиб боролмайди.

Яқин атрофдаги қишлоқ аҳолисининг бетоб бўлганида ягона умиди шу тез ёрдам шахобчаси. Аммо бу шахобча эски бинода, эскирган жиҳозлар билан ишламоқда.

Мавзу ҳақида кўп ёзишни лозим топмадик. Чунки вазият оғирлигини юқоридаги суратлар ҳам исботлаб турибди.

Масъуллар бепарволикни йиғиштириб, тиббиёт ходимлари ва шу қишлоқнинг аҳолисига ёрдам бериши керак.

@Nasafnewsuz
6.9K viewsКамиль Фахрутдинов, 16:40
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:42:36
15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар бепул тарқатилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан 2020-2025 йилларда 15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёлларни 7 турдаги витаминлар, болаларни паразитар касалликларга қарши дори воситалари билан бепул таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

https://kun.uz/25826034
3.3K viewsKamil Faxrutdinov, edited  04:42
Ochish/sharhlash