Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу воқеани ўқиб йиғладим ва сизларга ҳам илиндим. Бутун | YAKKA-TUT jome' masjidi.

Ушбу воқеани ўқиб йиғладим ва сизларга ҳам илиндим.

Бутун танаси шолга чалинган даъватчилардан бири айтади:

«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: " Сени ахволингданда мушкулроқ ахволда бўлган бир кишини биламан ўша киши хақида айтибберайми, деди. Мен ха айтинг жон қулоғим билан эшитаман дедим. Устозим ўша инсондаги холатлар хақида гапиришни бошлади, У мендан ҳам оғирроқ аҳволда экан. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.

-Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди!

Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлипти;

Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! -

Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!

-Сенчи?!!
-Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
-Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
-Сен гапира оласан!!
-Сен эшита оласан!!
-Барча неъмат бор сенда!!"

Лаа илааҳа иллаллоҳ

Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!
Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?

Аллоҳ берган неъматларга шукур ила ибодат қилмасак даври қиёматда қай ахволда бўламиз?

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун

Https://t.me/yakka_tut_jomemasjidi