Get Mystery Box with random crypto!

ДЎСТИГА ҚАРЗ БЕРИБ ЙИҒЛАГАН ДЎСТ Бир киши бир оз пулга муҳто | YAKKA-TUT jome' masjidi.

ДЎСТИГА ҚАРЗ БЕРИБ ЙИҒЛАГАН ДЎСТ

Бир киши бир оз пулга муҳтож бўлиб қолди. Дўстидан ёрдам олиш мақсадида унинг уйига келиб, эшикни тақиллатди. Дўсти чиқиб, у билан кўришди, уйига таклиф қилса ҳам у киши қабул қилмай:
- Дўстим, мени кечир. Уйга қилган таклифингни ҳозирча қабул эта олмайман, вақтим зиқ. Бир кишидан юз минг сўм қарздор эдим. Бугун келиб, пулини қистади. Қўлимда пул йўқ эди. Шунинг учун сенинг ҳузурингга келдим. Ёрдам берарсан, деб умид қиламан, - деди.
Уй эгаси дарҳол ичкаридан юз минг сўм олиб чиқиб, дўстининг қўлига берди.
- Дўстим, бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсанг, мендан яширма. Қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман, - деб дўстининг кўнглини кўтарди. Дўсти хурсанд бўлиб, у билан хайрлашиб, уйига қайтди.
Уй эгаси дўсти қайтиб кетганидан кейин йиғлаб, уйига кирди. Хотини "Эрим кўп пул бериб юборганига пушаймон қилиб йиғлаётган бўлса керак", - деган хаёлга бориб, эрига:
- Бирор нарсани баҳона қилиб, пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди? Энди пушаймон қилиб йиғлайсиз, - деганида эри шундай жавоб берди:
- Йўқ, сен ўйлагандай эмас. Мен қандай дўст бўлдимки, дўстим пулга муҳтож бўлиб, остонамга келгунга қадар билмаганман. У келиб сўрамасдан олдин ўзим бориб:
- Дўстим, бирор нарсага муҳтожмисан, тортинма, айт, - деб сўрашим керак эди. Ғафлатда қолганимга ачиниб йиғлаяпман.


Байт:
Тут ул дўстингни сут устида қаймоқ,
Азиз жонингча кўргил, балки беҳроқ.
Худонинг буйруғидин тойса ногоҳ,
Биродарлик ўшалдур, қилсанг огоҳ.

Сўфи Оллоёр

"Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

•┈•┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун

Https://t.me/yakka_tut_jomemasjidi