Get Mystery Box with random crypto!

'ТАВҲИД РИСОЛАСИ' و قد روى عن النبى عليه السلام أنّه قال: 'إن | Yaasin_uz

"ТАВҲИД РИСОЛАСИ"

و قد روى عن النبى عليه السلام أنّه قال: "إنّ لله تعالى تسعة و تسعين إسماً ماءة غير واحد، من أحصاها دخل الجنّة".

Дарҳақиқат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинганки, у зоти шариф марҳамат қилганлар: “Албатта Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юз исми мавжуд. Кимки уларни санаса, жаннатга кирур”.

(Имом ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ нақл қилган ривоят қуйидагича:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳнинг тўқсон  тўққизта – бир кам юзта исми бор. Албатта, Аллоҳ таоло тоқ бўлиб, тоқ (сон)ни севади. Кимки бу исмларни охиригача санаса, жаннатга киргай. У Аллоҳ шундай зотки, Ундан бошқа бирор илоҳ йўқ. У ар-Раҳмон, ар-Раҳийм, ал-Малик, ал-Қуддус, ас-Салом, ал-Муъмин, ал-Муҳаймин, ал-Азийз, ал-Жаббор, ал-Мутакаббир, ал-Холиқ, ал-Бориъ, ал-Мусаввир, ал-Ғаффор, ал-Қаҳҳор, ал-Ваҳҳоб, ар-Раззоқ, ал-Фаттоҳ, ал-Алийм, ал-Қобиз, ал-Босит, ал-Хофиз, ар-Рофиъ, ал-Муъиз, ал-Музилл, ас-Самийъ, ал-Басийр, ал-Ҳакам, ал-Адл, ал-Латийф, ал-Хабийр, ал-Ҳалийм, ал-Азийм, ал-Ғафур, аш-Шакур, ал-Алий, ал-Кабир, ал-Ҳафийз, ал-Муқийт, ал-Ҳасийб, ал-Жалийл, ал-Карийм, ар-Рақийб, ал-Мужийб, ал-Восиъ, ал-Ҳакийм, ал-Вадуд, ал-Мажийд, ал-Боъис, аш-Шаҳийд, ал-Ҳаққу, ал-Вакийл, ал-Қавиййу, ал-Матийну, ал-Валиййу, ал-Ҳамийд, ал-Муҳсий, ал-Мубдиъ, ал-Муъийд, ал-Муҳйий, ал-Мумийт, ал-Ҳаййу, ал-Қаййум, ал-Вожид, ал-Можид, ал-Аҳад, ас-Самад, ал-Қодир, ал-Муқтадир, ал-Муқаддим, ал-Муаххир, ал-Аввал, ал-Охир, аз-Зоҳир, ал-Ботин, ал-Волий, ал-Мутаолий, ал-Барр, ат-Таввоб, ал-Мунтақим, ал-Афувву, ар-Рауф, Молику-л-мулки, Зул-жалоли вал-икром, ал-Муқсит, ал-Жомиъу, ал-Ғаниййу, ал-Муғний, ал-Мониъу, аз-Зоорру, ан-Нофиъу, ан-Нур, ал-Ҳодий, ал-Бадийъу, ал-Боқий, ал-Ворис, ар-Рашийд, ас-Сабурдир".

Уни Бухорий, (3/2736, 9/7392); Муслим, (4/2677); Термизий, (5/3506-3507); Насоий, (4/7659); Ибн Можа, (4/3860-3861); Ибн Ҳиббон, (3/807-808); Ҳоким, (1/41-42); Байҳақий, (10/19601-19602); Аҳмад, (2/7493); Баззор, (2/7747); Абдурраззоқ, (10/19656) каби муҳаддислар ривоят қилганлар.).
 

قال الشيخ الامام هذا على تسمية الخلق. فأمّا الذى سُمِّى الله به فنفس صفته و صفات الله ليست بأغيار و لا أعداد. و على ذلك كلامه الذى هو صفته لا يوصف بالحدّ و النهاية و لا بالحروف و الهجاء و لا بالصوت و ليس لصفاته حدّ و نهاية و لا لذاته حدّ و نهاية و لا ابتداء و لا غاية
.

Шайх, имом (Абу Мансур ал-Мотуридий) деганлар: бу (исмлар) яралмишларнинг номланишига кўрадир. Аммо Аллоҳ ўзини-ўзи номлагани сифатларининг айнан ўзидир. Аллоҳнинг сифатлари эса бошқа ҳам эмас, саналган ҳам эмас. Унинг сифати бўлмиш калом ҳам худди шунингдекдир. У (яъни, калом сифати) чегара билан ҳам, ниҳоя билан ҳам, ҳарфлар билан ҳам, ҳижо (алифбо) билан ҳам, овоз билан ҳам тавсифланмайди. Унинг сифатларининг ҳадди-ниҳояси йўқ. Унинг зотининг ҳам ҳадди-ниҳояси йўқ, ибтидоси ҳам, охири ҳам йўқ
!

(Аллоҳ таолонинг калом сифати Унинг азалий ва абадий сифати бўлиб, яратилган эмас, пайдо бўлган ҳам эмас. У бизнинг каломимиз каби ҳарфлар, овозлардан иборат эмас. Аллоҳ таолонинг бошқа сифатлари ҳам худди шундай азалий ва абадийдир. Улар бизнинг сифатларимиз каби эмас. Аллоҳнинг сифатлари комил ва бенуқсондир.).
http://t.me/yaasin_uz