Get Mystery Box with random crypto!

'ТАВҲИД РИСОЛАСИ' الفصل الثامن: إنّ الله تعالى هو الرحمن الرح | Yaasin_uz

"ТАВҲИД РИСОЛАСИ"

الفصل الثامن: إنّ الله تعالى هو الرحمن الرحيم العالم القادر الملك القدوس السّلام المؤمن المهيمن العزيز الجبّار المتكبّر الخالق البارئ المصوّر. و لا يقال أنّ علمه قدرته و لا يقال علمه غير قدرته، بل يقال علمه لا القدرة و لا غيرها، كما يقال صفة الله تعالى لا هو و لا غيره، و على ذلك امر ساير الصفات.

САККИЗИНЧИ ФАСЛ. Албатта Аллоҳ таоло – у раҳмон (ўта меҳрибон), раҳим (жуда раҳмли), олим (билимдон), қодир (қудратли), малик (подшоҳ), қуддус (муқаддас), салом (тинчликни севувчи), мўъмин (омонлик берувчи), муҳаймин (эгаллаб олувчи), азиз (иззат соҳиби), жаббор (бандалар ишини ислоҳ қилувчи), мутакаббир (катталик ярашувчи зот), холиқ (яратувчи), борий (вужудга келтирувчи), мусаввир (мавжудотларга сурат ва шакл берувчи)дир. Унинг илми Унинг қудратидир, дейилмайди. Илмини қудратидан бошқа деб ҳам аталмайди. Балки, Унинг илми қудрат ҳам эмас, Ундан ўзгаси ҳам эмас, дейилади. Чунончи, бу Аллоҳ таолонинг сифатлари У эмас, Ундан ўзга ҳам эмас, дейилганидекдир. Бошқа сифатларнинг иши (ҳоли) ҳам худди шундай
.

(Аллоҳ таолонинг сифатлари “сифат зотий эмас, на ғайри зотий” қабилидан бўлиб, Аллоҳнинг зотини билдирмайди, ундан бошқа эканини ҳам англатмайди. Илм алоҳида сифат, қудрат ҳам алоҳида сифат. Бироқ, улар бир-бирларидан жудо эмаслар. Шунинг учун Унинг илмини қатъий равишда “бу Унинг қудратидир”, деб бўлмайди.).