Get Mystery Box with random crypto!

Xutba.uz | Қуръонга боғланинг, ажр-савобга эришинг.

Telegram kanalining logotibi xutbauz — Xutba.uz | Қуръонга боғланинг, ажр-савобга эришинг. X
Telegram kanalining logotibi xutbauz — Xutba.uz | Қуръонга боғланинг, ажр-савобга эришинг.
Kanal manzili: @xutbauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 751
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг Телеграмдаги канали
🌐 www.xutba.uz
🗞 https://fb.com/xutbauz
🖼 https://instagram.com/xutbauz
💬 https://twitter.com/xutbauz
📺 https://youtube.com/xutbauz

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-12-25 06:40:09 Таҳоратда учраб турадиган хатолар ва уларни тўғрилаш

1. Баъзи таҳорат қилмоқчи бўлган одамлар ҳожатга бормаса ҳам албатта олд ва орқа авратларини ювиш шарт деб тушунадилар ва ҳар таҳоратда авратларини сув билан ювадилар. Бунинг устига жинсий аъзоларнинг ҳамма жойи, сонлардан ҳам бироз қўшиб ювадилар. Натижада қисқа муддатда турли касалликларга чалиниб, ибодатдан ҳам узоқда қолиб кетадилар. Аслида, пешоб қилган ёки катта ҳожат қилган киши нажосат чиққан жойнинг ўзини ювиши кифоя қилади. Унга бошқа аъзоларни қўшиб ювмаслик керак. Ел чиқариш ва ухлаш сабабли истинжо қилинмайди.
2. Тирноқларга лак суртиш, сочга сув ўтказмайдиган бўёқлар суртиш, таҳорат аъзоларига сув ўтказмайдиган (қурилиш) бўёқлар теккизиш сабабли таҳорат дуруст бўлмайди. Аввал ўша бўёқларни кетказиб кейин таҳорат ёки ғусл қилиш керак. Лекин сув ўтказадиган, хинога ўхшаган табиий бўёқлар билан тирноқ ёки сочини бўяса, таҳорати ва ғусли дуруст бўлади.
3. Сувни исроф қилиш. Киши ўз уйидаги сувни исроф қилганидан кўра масжиднинг сувини исроф қилиши каттароқ гуноҳдир. Шунинг учун масжидларда таҳорат қилганда сувни имкон борича тежаш шарт. Жўмракларни катта очиб қўйиб, кўп сув оқиб кетишига сабаб бўлмаслик керак.
4. Таҳорат аъзоларини чала ювиш. Масалан, қўлларни тирсаклари билан, оёқларни тўпиқлари билан ювиш шарт. Гоҳида эътиборсизликдан таҳоратда товонларга сув тегмай қолади. Ҳатто ҳадиси шарифда: “Дўзах оловидан товонларнинг ҳолига вой!...” (Имом Бухорий ривоятлари) дейилган.
5. Баъзилар пахтадан, жундан ва синтетик матолардан қилинган ёзги ва қишги пайпоқларга масҳ тортадилар. Бу ишлари тўртта фиқҳий мазҳабга ҳам зид келади. Пайпоқ маҳсиларга масҳ тортиш жоиз бўлиши учун улар маҳсига қўйилган талабларга жавоб бера олиши керак. Яъни қалин бўлиши (устидан ости кўринмайдиган, сув ўтказмайдиган), у билан (ковушсиз) 5-6 км юрилса, йиртилмайдиган бўлиши, оёқда ҳеч қандай боғичсиз ўзи тура оладиган бўлиши керак. Пайпоқ маҳсиларнинг остки қисми теридан бўлиши эҳтиётга яқинроқдир. Агар шу шартлар топилмаса, ҳеч қайси пайпоққа масҳ тортиб бўлмайди.
6. Баъзилар баданга ёки кийимга нажосат тегса, таҳорат синади деб ўйлашади. Аслида бадан ёки кийимга нажосат тегса таҳорат синмайди, лекин нажосат теккан жойни ювиб ташлаш керак бўлади.
7. Баъзи кишилар кийимларига тер, чанг, лой, мой, ёғ ёки ёнилғи маҳсулотлари кийимга тегса, кийимим нопок бўлди, деб намозни тарк қилишади. Ваҳоланки, бу маҳсулотлар нажосат эмас. Бошқа кийим бўлмаса, мана шу ҳолатда ҳам намозни ўқиш фарз бўлади.
8. Баъзи кишилар оғиз ва бурнидаги касаллик сабабли таҳорат қила олмайдилар ва намозни ҳам тарк қиладилар. Тўғриси улар даволаниш билан бирга, токи касаллари тузалгунича оғиз ёки бурунни ювмасдан таҳорат қиладилар ва намозларини вақтида ўқийдилар.


Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
285 views03:40
Ochish/sharhlash
2022-12-24 16:34:02 Таҳорат қилишнинг тартиби

1. Таҳоратни бисмиллаҳ билан ният қилиб, икки қўлни бўғинигача уч марта ювишдан бошлайди.
2. Оғзини уч марта ювади. Шуни ичида ғарғара қилади ва мисвок ишлатади. Мисвок бўлмаса, тишларини бармоқлари билан тозалайди.
3. Ўнг қўл билан бурнига сув олиб, чап қўл билан қоқади. Бу ишни уч марта такрорлайди.
4. Юзини уч марта ювади. Соч чиққан жойдан ияккача ва икки қулоқни ўртасини ювади.
5. Икки қўлини: аввал ўнг қўли кейин чап қўлинини тирсаклари билан ювади.
6. Икки қўлини ҳўллаб бошини ҳамма жойига бир марта масҳ тортади, қулоғига ҳам масҳ тортади.
7. Бўйнига қўлини орқаси билан масҳ қилади, лекин ҳалқумига масҳ тортмайди.
8. Икки оёғини: аввал ўнг, кейин чап оёғини тўпиқлари билан қўшиб ювади.
9. Таҳорат аъзоларини юваётганда ва таҳоратни тугатганда калимаи шаҳодатни ёки китобларда зикр қилинган бошқа дуоларни ўқийди.


Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
258 views13:34
Ochish/sharhlash
2022-12-24 13:05:06
Тирноқларга лак суртиш, сочга сув ўтказмайдиган бўёқлар суртиш, таҳорат аъзоларига сув ўтказмайдиган (қурилиш) бўёқлар теккизиш сабабли таҳорат дуруст бўлмайди.

Аввал ўша бўёқларни кетказиб кейин таҳорат ёки ғусл қилиш керак. Лекин сув ўтказадиган, хинога ўхшаган табиий бўёқлар билан тирноқ ёки сочини бўяса, таҳорати ва ғусли дуруст бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
261 views10:05
Ochish/sharhlash
2022-12-24 10:16:01 Ризқ талабида Аллоҳнинг ҳақларини зое қилмаслик лозим.

Мўмин киши дунёни деб, охиратни унутиши, касбу кор ва ризқ талаб қилиш баҳонасида Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларга бепарво бўлиши ҳам ярамайди. Чунки банданинг ризқини Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло намоз ўқишга буюриб, ризқ мавзусига алоҳида урғу бериб, Қуръони каримда бундай деган: “Аҳлингизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг! Сиздан ризқ сўрамаймиз, (аксинча), Биз сизга ризқ берурмиз. Оқибат (яхшилиги) тақво (аҳли)гадир” (Тоҳа сураси, 132-оят).
Қолаверса, Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажармаслик гуноҳ саналади. Гуноҳ эса, ризқни кесилишига сабабчи бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
"إنَّ الرَّجلَ ليُحرم الرِّزقَ بالذنبِ يُصيبُهُ" (رواه الامام أحمد)
яъни: “Банда гуноҳлари туфайли ўзига келаётган ризқдан, албатта маҳрум бўлади” (Имом Аҳмад ривоятлари).
Шундай экан, савобли амалларни бажариб, зиммамиздаги ибодатларни вақтида адо этиб, муҳтожларга ёрдам ва хайр-саховат қилиб, барча яхши ва савобли ишларда пешқадам бўлишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.


Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
242 views07:16
Ochish/sharhlash
2022-12-24 08:42:01
Муфтий ҳазрат: Ислом – аёлларни эъзозлаган дин! (1-қисм)

Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
214 viewsedited  05:42
Ochish/sharhlash
2022-12-24 07:34:02 Банда ризқи ила синалиши

Шуни унутмаслигимиз керакки, моддий ризқнинг тор ёки кенглиги Аллоҳнинг синовидир. Аллоҳ таоло бойликка шукр қилиб, камбағалликка сабр этишларини билиш учун бандаларини турли ҳолатларда имтиҳон қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Анбиё сурасининг 35-оятида шундай дейди:
وَنَبْلُوكُمْ بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً وَإِلَيْنَا تُرْجَعُونَ (سورة الانبياء/35)
яъни: “Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз”.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам камбағаллик фитнасидан ҳам, бойлик фитнасидан ҳам паноҳ сўраб дуо қилганлар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мўмин банда ҳалолдан ризқ сўраши, ҳаргиз ҳолатининг танглигини баҳона қилиб шариатимизда ҳаром қилинган йўл билан бойлик орттиришга қўл урмаслиги лозим. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"أيُّها النَّاسُ اِتَّقُوا اللَّهَ وأَجْمِلوا في الطَّلبِ فإنَّ نفسًا لَن تَموتَ حتَّى تَسْتَوفِيَ رِزقَها وإنْ أَبْطَأَ عنْها فاتَّقوا اللَّهَ وأَجْمِلوا في الطَّلبِ خُذُوا ما حَلَّ ودَعُوا ما حَرُمَ" (رواه الامام ابن ماجه)
яъни: “Эй одамлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва (ризқни) чиройли суратда изланглар! Зеро, бирон нафс токи ризқини тўла олмагунича ўлмайди. Агар у (ризқ) кечикса, бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва уни гўзал тарзда талаб қилинглар, ҳалолни олиб, ҳаромни тарк этинглар!” (Ибн Можа ривоятлари).
Демак, мўмин банда қийинчилик ва оғир кунларда, ризқида танглик юз берган вақтларда ҳам ҳалол йўл билан касб-кор қилишни унутмаслиги ва Аллоҳга доимий тарзда тақво қилиши керак экан.


Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
244 views04:34
Ochish/sharhlash
2022-12-23 16:11:01 МУОМАЛА ОДОБИ ҲАҚИДА.

عَنْ أَبِي هَارُونَ الْعَبْدِيِّ قَالَ: كُنَّا نَأْتِي أَبَا سَعِيدٍ فَيَقُولُ: مَرْحَبًا بِوَصِيَّةِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ النَّاسَ لَكُمْ تَبَعٌ، وَإِنَّ رِجَالًا يَأْتُونَكُمْ مِنْ أَقْطَارِ الْأَرَضِينَ يَتَفَقَّهُونَ فِي الدِّينِ فَإِذَا أَتَوْكُمْ فَاسْتَوْصُوا بِهِمْ خَيْرًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.
Абу Ҳорун ал-Абдийдан ривоят қилинади:
«Абу Саъийднинг ҳузурига борсак: «Марҳабо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятлари. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар сизга тобеъдирлар. Ва албатта, ҳузурингизга ернинг турли тарафидан динда фақиҳ бўлиш учун келурлар. Ўшалар келган чоғда яхши муомалада бўлинглар», деганлар», деди».
Термизий ва Ибн Можа ривоят ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадисда устозлар, илм масканлари, ўша масканлар жойлашган диёр аҳлининг толиби илмларга муносабатлари ҳақида сўз кетмоқда.
Ҳадиснинг ровийси Абу Ҳорун ал-Абдий илм ўрганиш учун ўз шериклари билан Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига тез-тез бориб турар эканлар. Ҳар борганларида у кишидан иззат-икром кўрар эканлар. Абу Саъийд розияллоҳу анҳу уларни кутиб олишда хушмуомалалик билан:
«Марҳабо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятлари», дер эканлар.
Яъни, «Хуш келибсиз, Расулуллоҳ уларга нисбатан муомаламизни яхши қилишимизни васият қилган кишилар», деб кутиб олар эканлар ва ортидан ўша васиятни ҳам эслаб, зикр қилар эканлар:
«Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар сизга тобеъдирлар. Ва албатта, ҳузурингизга ернинг турли тарафидан динда фақиҳ бўлиш учун келурлар. Ўшалар келган чоғда яхши муомалада бўлинглар», деганлар».
Мусулмон одамлар Ислом динини яхши тушунган, динда фақиҳ бўлган кишиларга ҳамиша тобеъдирлар. Уларга эргашадилар, динда фақиҳ бўлиш мақсадида дарс олиш учун турли жойлардан илми бор кишилар ҳузурларига келадилар. Шундай пайтда толиби илмларга муомалани яхши қилиш лозимдир.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига амал қилиш зарурлиги.
2. Абу Саъийд розияллоҳу анҳунинг мадҳлари.
3. Мусулмонлар оммасининг саҳобаларга ва диний илмни эгаллаган олимларга тобеъликлари.
4. Динда фақиҳ бўлиш учун илмли кишилар ҳузурига бориб, илм олиш зарурлиги.
5. Толиби илмлар динда фақиҳ бўлиш учун илм талаб қилиб келганларида илмли кишилар ва шу ишга алоқадор шахслар уларга яхши муомалада бўлишлари лозимлиги.
Бу ҳадиси шарифнинг ҳаётимиздаги татбиқи ҳақида гапирадиган бўлсак, Аллоҳга шукрларким, доимо мусулмонлар томонидан толиби илмларга, айниқса дийнда фақиҳ бўлмоқни истаган талабаларга яхши муносабатда бўлинган. Қадимдан устозлар уларни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, илм ўргатганлар. Бой-бадавлат мусулмонлар уларни моддий жиҳатдан таъминлаганлар. Мусулмон ҳокимлар барча яхши шароит ва имтиёзларни яратиб беришга ҳаракат қилганлар. Оддий мусулмонлар ҳам қўлларидан келган барча яхшиликларни қилганлар.
Ҳақиқий мусулмон киши илмга ўч бўлади, илм талаб қилади, илмга хизмат қилади. Биз ҳам ушбу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилган ҳолда толиби илмларимизга яхши муносабатда бўлиб, уларни доимо руҳан ва маънан рағбатлантириб туришимиз лозим. Шундагина Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига амал қилган бўламиз. Иншааллоҳ, бу амалларимиз эвазига охиратда юзимиз ёруғ бўлгай.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.


Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
256 views13:11
Ochish/sharhlash
2022-12-23 13:37:03 ПАЙПОҚ-МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолар ҳайъати пайпоқ-маҳси (жавроб) масаласида фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганиб, бир қанча муҳокамалардан кейин ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу фатвонинг хулосаси қуйидагилардан иборат:

. Агар маҳси тўлиқ теридан бўлса, унга масҳ тортиш жоиз. Бу борада мужтаҳидлар орасида ихтилоф йўқ;
. Тўпиқни ёпиб турадиган, этикка ўхшаган пойафзалларга масҳ тортиш жоиз.
. Бугунги кунда кийилаётган оддий пайпоқларга масҳ тортиш мутлақо жоиз эмас.
. Пайпоқ-маҳси (жавроб) устига ҳеч нарса киймасдан бир фарсах (6 км) юришга яраса, боғичсиз ўзи оёқда турадиган, ташидан ичи (яъни оёқ) кўринмайдиган, сувни дарҳол ўтказиб юбормайдиган бўлса, унга масҳ тортиш жоиз.

Эслатма: Бу шартларга қўшимча тарзда пайпоқ-маҳси энг камида таг қисми тери билан қопланган бўлса, унга масҳ тортиш жоизлигида уламоларимиз якдил фикрдалар.
Мўмин-мусулмонларга қулайлик яратиш учун пайпоқ-маҳси ишлаб чиқараётган ёки уларни чет эллардан олиб келаётган тадбиркорлар ўз фаолиятларини юқорида айтилган шартларга риоя қилган ҳолда олиб боришларини тавсия қиламиз. Ушбу шартлар топилиши баробарида пайпоқ-маҳсиларнинг остини эҳтиёт юзасидан теридан қилишлари, намозхонларимиз ҳам ушбу жиҳатга эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Фатвонинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
ПАЙПОҚ МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО



Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
239 views10:37
Ochish/sharhlash
2022-12-23 09:11:37
Йил сарҳисоби: Масжидлар билан ишлаш ва имом-хатиблар фаолияти йўналиши.


Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
269 viewsedited  06:11
Ochish/sharhlash
2022-12-23 06:51:01
Убайдуллоҳ домла Абдуллаев: Гувоҳлиги ўтмайдиган кимсанинг сифати.


Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz
266 viewsedited  03:51
Ochish/sharhlash