Get Mystery Box with random crypto!

Саботул ожизийн

Telegram kanalining logotibi sabotul_ojizinn — Саботул ожизийн С
Telegram kanalining logotibi sabotul_ojizinn — Саботул ожизийн
Kanal manzili: @sabotul_ojizinn
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.18K
Kanalning ta’rifi

Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор,
На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор.
رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-27 06:22:02
#сериал

Аҳмад ибн Ҳанбал 15-қисм


https://t.me/Sabotul_ojizinn
23 views , edited  03:22
Ochish/sharhlash
2022-12-27 06:22:02
#сериал

Аҳмад ибн Ҳанбал 14-қисм

https://t.me/Sabotul_ojizinn
23 views , edited  03:22
Ochish/sharhlash
2022-12-27 06:05:51
#Кун_ҳикмати

"Ким дунёни яхши кўрса ва у (дунё) уни шодлантирса, унинг қалбидан охират муҳаббати чиқиб кетади".

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.

" Жамиъ ал-Улум вал-Ҳикам".(2/203)


https://t.me/Sabotul_ojizinn
53 views , edited  03:05
Ochish/sharhlash
2022-12-27 05:52:36
#Кун_ҳикмати

Нақлдурки, Жаъфари Содиқ (р.а) мавлонолар билан ўтиргандилар:
– Келинглар, бир-биримизга сўз берайлик, ахд боғлайлик, ҳар қайсимизни Аллоҳ мағфират қилса, киёмат кунида бир-биримизни шафоат қилайлик, – дедилар.
Улар:
– Эй пайғамбар авлоди, Сизга не ҳожатки, бизнинг шафоатимизга кўз тутарсиз? Сизнинг катта бобонгиз барча халойиқ шафоатчисидурлар, – дейишди.
Жаъфари Содиқ (р.а)дедилар:
– Мен қиёмат куни ўзимнинг бу ахволим билан катта бобомнинг юзларига қандай боқаман?

("Тазкират ул-авлиё ")



https://t.me/Sabotul_ojizinn
67 views , edited  02:52
Ochish/sharhlash
2022-12-27 05:17:45
#Саботул_ожизийн

Агарчи лутфи кўбдур, қаҳри ҳам бор,
Бошинг гар кўкка етса, қулсан, эй ёр.

Сенинг олдингдадур чандон хатардин,
Нечук ғофил бўлурсан хавф этардин?!

Сўфи Оллоҳёр қоддасаллоҳу сирруҳу

Албатта лутфи улуғ Зотнинг, қаҳри ҳам бор, бошинг қанчалар кўкларга етмасин, алалоқибат, қулсан, эй дўстим. Ҳали олдингда кўп хатарлар бор, яна нечун, худди жаннатга йўлланма олган кишидек хотиржам, хавфдан ғафлатда юрибсан?


https://t.me/Sabotul_ojizinn
92 views , edited  02:17
Ochish/sharhlash
2022-12-27 05:02:35 ЭНГ ЧИРОЙЛИ ПАЙҒАМБАР КИМ БЎЛГАН?
#сийрат

859-CАВОЛ: Биламизки Юсуф алайҳиссаломга ярим чирой берилган. Шу чирой тўлиқ қилиб Одам алайҳиссаломга берилган чунки уни Aллоҳ мукаммал қилиб яратган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсонларнинг, пайғамбарларнинг ҳар тарафлама энг зўри. Саволим шуки энг чиройли пайғамбар бу Одам алайҳиссаломми ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Энг гўзал инсон бу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бўладилар. Пайғамбаримизнинг Юсуф алайҳиссалом борасида:

"إِذَا هُوَ قَدِ اُعْطِيَ شَطْرَ الْحُسْنِ..." (رواه الامام مسلم)

яъни, “Юсуфга ярим гўзаллик берилган”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари). Айрим уламолар ушбу ҳадисдаги "ярим гўзаллик"дан мурод “Юсуф алайҳиссаломга Пайғамбаримиздан бошқа гўзалликнинг ярми” эканини таъкидлашган бўлса, бошқа уламолар эса: “Одам алайҳиссалом ҳусниларининг ярми” назарда тутилган дейишади. Чунки Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

” لَمْ يَبْعَثِ اللَّهُ نَبِيًّا إِلا حَسَنَ الصَّوْتِ، حَسَنَ الْوَجْهِ، وَكَانَ نَبِيُّكُمْ (صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ) أَحْسَنَهُمْ وَجْهًا وَأَحْسَنَهُمْ صَوْتًا” (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни, "Аллоҳ юборган ҳар бир пайғамбар гўзал юзли ва чиройли овозли бўлган. Соҳибингиз (яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссалом) уларнинг ҳаммасидан чиройли юз ва чиройли овозлидирлар" (Имом Термизий ривояти).

Бундан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг гўзал юзли эканликлари келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларга ҳам улашинг!

https://t.me/Sabotul_ojizinn
106 views , edited  02:02
Ochish/sharhlash
2022-12-27 00:59:46
#Ҳайрли_тонг

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ
          ВАРАҲМАТУЛЛОҲИ ВАБАРАКОТУХ

​​​Фосиқлик офатларидан бири - инсоннинг оила аъзоларига фисқу фужурнинг таъсир этишидир. Чунки оила бошлиғи уларга ўрнак саналади. Имом Табароний Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Иффатли бўлинг, хотинларингиз иффатли бўлишади. Оталарингизга яхшилик қилинг, болаларингиз сизларга яхшилик қилишади", дейдилар.

Ваҳба Зуҳайлий роҳимаҳуллоҳнинг "Тафсирул мунир"ларидан

ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР!!!


https://t.me/Sabotul_ojizinn
172 views , edited  21:59
Ochish/sharhlash
2022-12-26 17:46:36 Олти диний калима

1. Калимаи тоййиба: Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ.


(Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқ! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир!)

2. Калимаи шаҳодат: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.

(Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман).

3. Калимаи тавҳид: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) йуҳйи ва йумиту ва ҳува ҳаййул ла йамуту, бийадиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай’ин қодир.

(Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!)

4. Калимаи радди куфр: Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шай’ан ва ана аълам. Ва астағфирука лима ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб.

(Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан).

5. Калимаи истиғфор: Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтуҳу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъаланийаҳ. Ва атубу илайҳи миназ замбиллази аъламу ва миназ-замбиллази ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб.

(Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайбларни билгучи Зотсан).

6. Калимаи тамжид: Субҳаналлоҳ вал ҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазим. Ма шааллоҳу кана ва ма лам йаша’лам йакун.

(Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлоқ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади, нимани хоҳламаса, бўлмайди).

Имони мужмал: Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳи ва арканиҳи.

(Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим).

Имони муфассал: Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт.

Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.


https://t.me/Sabotul_ojizinn
285 views , edited  14:46
Ochish/sharhlash
2022-12-26 15:21:19
#Видеолар #Макка #Рисолат_даври

РИСОЛАТ ДАВРИДА МАККА ХАРИТАСИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?


https://t.me/Sabotul_ojizinn
712 views , edited  12:21
Ochish/sharhlash
2022-12-26 14:23:30
#Кун_ҳикмати

Имом ҳазрати Али ( р.а) дан: " Ким ушбу 6- хислатни жамласа, жаннатни топибди ва дўзахдан қутилибди.

1- Аллоҳни таниса ва унга итоат қилса.

2- Шайтонни таниса ва унга бўйинсунмаса.

3- Ҳақни таниса ва унга эргашса.

4- Ботилни таниса ва ундан сақланса.

5= Дунёни таниса ва ундан бош тортса.

6- Охиратни таниса ва уни талаб қилса.

Фузайл ибн Иёздан амалларнинг холиси ва тўғриси ҳақида сўрадилар.
У киши айтдилар.

1- Агар амал холис бўлса- ю туғри бўлмаса, қабул қилинмас.

2- Агар амал тўғри бўла туриб, холис бўлмаса ҳам қабул қилинмас.

Модомики амал тўғри ва ихлосли бўлмагунича қабул бўлмайди.

Холислик бу Аллоҳ учун бўлмоғи, тўғрилиги эса суннатга мувофиқ келмоғидир.

اللهم صل وسلم و بارك عليه.



https://t.me/Sabotul_ojizinn
276 views , edited  11:23
Ochish/sharhlash