Get Mystery Box with random crypto!

Бугун, 22 июнь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукума | Xushnudbek.uz

Бугун, 22 июнь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Йиғилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин раислигида ўтди. Якунда 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Жумладан, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерал божхона хизмати ўртасида имзоланган ҳужжатларга кўра, Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинадиган айрим қишлоқ хўжалиги товарлари ҳамда тайёр текстиль маҳсулотлари учун божхона тартиб-таомилларини тезлаштириш имкони бўлади. Масалан, эндиликда тайёр ўзбек текстиль маҳсулотлари Россия бозорига киришида, божхона қонунчилиги бузилиши хавфи аниқланмаса, уларга нисбатан божхона кўриги ўтказилмайдиган бўлди.


@xushnudbek