Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек-Афғон чегаралари ёпилди Афғонистон Ислом Республикасида | Xushnudbek.uz

Ўзбек-Афғон чегаралари ёпилди

Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси ўзбек-афғон Давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

“Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали қуйидагиларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади:

дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;

халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;

ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Афғонистон фуқароларига.

Коронавирусга тест натижаси манфий бўлсагина шахслар Ўзбекистонга киритилади.

Агар тест натижаси мусбат чиқса:

Ўзбекистон фуқаролари махсус клиникаларга даволаниш учун юборилади;

Чет эл фуқаролари Ўзбекистонга киритилмайди.


@xushnudbek