Get Mystery Box with random crypto!

Жамоатчилик давлат ташкилотларининг харажатларини кўриб бориш | Xushnudbek.uz

Жамоатчилик давлат ташкилотларининг харажатларини кўриб бориш имконига эга бўлади

Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайти ва очиқ маълумотлар порталида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:

мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари харажатлари;

хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно);

солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар олган субъектларнинг молиявий кўрсаткичлари ва якуний бенефициарлари;

давлат органлари ва ташкилотларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш харажатлари;

автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари.

Давлат ташкилотларининг тегишли маълумотларни очиқ порталларга жойлаб бориши устидан назоратни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги олиб боради.


@xushnudbek