Get Mystery Box with random crypto!

Блогер Отабек Сатторийнинг апелляция суди Самарқандда кўрилади | Xushnudbek.uz

Блогер Отабек Сатторийнинг апелляция суди Самарқандда кўрилади

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) ва 165-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги товламачилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Унинг адвокати томонидан киритилган илтимосномага асосан апелляция шикояти Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриладиган бўлди.

Бу яхшиликка. Сурхондарё вилоятидаги амалдорлар билан зиддиятлар ҳақида гап-сўзлардан кейин апелляция судининг холис вилоятда бўлиши ҳақиқатни аниқлашда фойдали бўлади.


@xushnudbek