Get Mystery Box with random crypto!

ТДЮУ академик лицейи битирувчилари ТДЮУга суҳбат асосида қабул | Xushnudbek.uz

ТДЮУ академик лицейи битирувчилари ТДЮУга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган (рўйхат рақами 3308, 09.06.2021 й.) низомга кўра ТДЮУ бакалавриатига абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан белгиланадиган ўринлар сонига мос равишда қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида ўқиши мумкин.

Ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра, рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.

Академик лицей битирувчилари ҳар йили 20 июндан кечикмасдан махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади.

Якка тартибдаги суҳбат ҳар йили 10-20 июль кунлари ўтказилади.

Суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган (0 дан 100 гача оралиқдаги) баллар асосида аниқланади.

Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади.

Натижалар суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида ТДЮУ расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Якка тартибдаги суҳбат қайта ўтказилмайди.

Академик лицей томонидан берилган тавсиянома икки йил давомида амал қилади.


@xushnudbek