Get Mystery Box with random crypto!

10 июнгача инглиз тилидан «Ибрат тиллар оромгоҳи»га ҳужжатлар | Xushnudbek.uz

10 июнгача инглиз тилидан «Ибрат тиллар оромгоҳи»га ҳужжатлар қабул қилинади

Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев эълон қилди.

Унинг айтишича, ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада яққол устунлик қилгани учун «Ибрат тиллар оромгоҳи»нинг илк мавсуми инглиз тилидан бўлиб ўтади.

Бунда 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган, инглиз тилидан камида B1 даражага эга барча йигит-қизлар жорий йилнинг 10 июнь санасига қадар рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ариза юбориш учун бот:

@ibratcamp_bot

Aриза юборганингиздан сўнг, онлайн шаклда суҳбат бўлиб ўтади. Энг яхши иншо ёзган ва суҳбатдан мувафаққиятли ўтган ёшлар оромгоҳда инглиз тилидан чуқурлаштирилган шаклда малака ошириш имконига эга бўлади.

Ўзига ишонадиган ва янги билимли дўстлар орттириш ниятида бўлган ёшларга ажойиб имкониятдан фойдаланиб қолишни маслаҳат бераман.

Батафсил маълумот: @ibratcamp_uz


@xushnudbek