Get Mystery Box with random crypto!

Пахтачида қизиқ воқеа бўлди. Дамас ҳайдовчиси олдига келиб тў | Xushnudbek.uz

Пахтачида қизиқ воқеа бўлди.

Дамас ҳайдовчиси олдига келиб тўхтаган Нексияга норози бўлиб сигнал чалади. Бу энди ўзимизга хос ва мос миллий қадриятимиз, ҳайдовчиларимиз сигнал чалмаса ҳаво етишмаётгандай бўлади. Майли, бу бошқа мавзу.

Энг қизиғи сигналдан кейин бошланди. Нексиядан тушиб келган туман ИИБ бошлиғи бу ерда аслида ким хўжайинлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлади ва қўл остидагиларига топшириқ бериб Дамасни жарима майдончасига тиқтиради. Бунга туман "ГАИ" бошлиғи бош-қош бўлади. Ахир бу Дамасчи сигнал чалиб, кимсан ўртоқ бошлиқнинг ҳаловатини бузиб қўйди-да!

Ҳайдовчининг айби аниқ - ҳужжатлар талаб даражасидамас.

ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, хушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимий бўлгани учун Пахтачи тумани ИИБ ЙҲХ гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.Тоғаевга “Ҳайфсан”, ЙПХ инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга “Танбеҳ” интизомий жазоси берилиши, туман ИИБ бошлиғи майор С.Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят ИИБдаги “Интизомий кенгаш”да кўриб чиқилиши белгиланди.


@xushnudbek