Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда тонг саҳар 5:00 даги об-ҳаво: Навоий, Бухоро, Са | Xushnudbek.uz

Ўзбекистонда тонг саҳар 5:00 даги об-ҳаво:

Навоий, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Жиззах, Гулистон ва Нурафшон шаҳарларида қор ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати +0 даражадан -5 даража совуқ орасида.

Фарғона водий вилоятлари марказий шаҳри ҳамда Термизда плюс ҳарорат.

Нукусда -15 даража, Урганчда -13 даража совуқ кузатилмоқда.

Совуқ антициклон "кўзи" Ўзбекистон шимолидан жуда яқин ўтиши ойдинлашмоқда. Ҳозир эса аксарият ҳудудларда жуда кўп қор ёғмоқда. "Арктик бўронлар" каби... Бу каби манзаралар охирги йилларда асосан тоғларда кузатилаётганди.

Антициклоннинг Ўзбекистонга бу қадар чуқур кириб келиши анчадан бери кузатилмаётганди. 12-13 январь кунлари Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегара ҳудудларидан антициклон ядроси жуда яқин ўтади.

Республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати минимумлари ҳам айнан шу кунларига тўғри келади.


@xushnudbek