Get Mystery Box with random crypto!

Муҳримнинг (@muhrim) мана бу [сарказм аралаш] таклифи ҳам ёмон | Xushnudbek.uz

Муҳримнинг (@muhrim) мана бу [сарказм аралаш] таклифи ҳам ёмон эмас лекин:

Ўзбекистондаги дарахтларга қарши жорий қирғиндан омон қолган ҳар бир 5—10 ёшдан катта дарахтга ҳозирдан ҳар йили медалми, орденми беравериш керак, менимча. «Қаҳрамон дарахт» деганми, шунга ўхшашроқ ном билан.

Ҳокимларимиз, экополицияларимиз, экоқўмиталаримиз ва дарахтларимиз ҳимояси учун масъул барча давлат валломатларимизнинг саноқсиз арраларидан «қочиб», кейинги шундай валломатларимиз ҳукмронлигигача эсон-омон етиб олган ҳар бир дарахтимиз, шубҳасиз, миллий қаҳрамонимиздир. Уларни уруш фахрийлари сифатида ардоқлаш лозим.

Сиз бу таклифга нима дейсиз?


@xushnudbek