Get Mystery Box with random crypto!

Пиёда юриб, 100 миллион сўм ютиб олишни хоҳлайсизми? Энди буни | Xushnudbek.uz

Пиёда юриб, 100 миллион сўм ютиб олишни хоҳлайсизми? Энди бунинг имкони бор!

Туризм ва спорт вазирлиги 1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизимини маълум қилди.

Асосий ўзгаришлар қуйидагича:

Энди суткасига 10 минг қадам юрганларни янада кўпроқ рағбатлантиш мақсадида ҲАР ҲАФТА қуйидагича совринлар ўйналаркан:

Битта 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти;
Мингта (!!!) велосипед.

Ҳар ҳафта ғолиблар “Спорт” телеканалида жонли эфирда тасодифий танлаб олиш механизми орқали аниқланади;

Ғолибларни аниқлаш шаффоф ва холис бўлиши учун Жамоатчилик назорати кенгаши тузилди. Кенгашга депутат Расул Кушербаев раислик қилади, ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев ва блогер Никита Макаренко унга ўринбосар бўлади;

янги рағбатлантириш тизими ишга тушгани муносабати билан 2022 йил 16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади;

Лекин 15 январгача 1hls.uz платформасида 10 минг қадам юрган БАРЧА фуқароларга пуллар тўлиқ тўлаб берилади.

P.S.: аввало менга ишонч билдиришгани учун раҳмат, умид қиламанки, Расул ака, Никита ва яна бошқа кенгаш аъозолари билан биргаликда ушбу ютуқлар ўйинини ҳалол, тоза ва шаффоф ўтказилиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Тизимни ўзига келсак, тасаввур қиляпсизми, ҳар ҳафта (!) 100 миллион сўм ва ҳар ҳафта мингта велосипед! Бу дегани йилига салкам 50 минг велосипед аҳолига бепул тарқатилади. Бу аҳоли саломатлиги ва экологияга жуда катта фойда. Шу баҳона жамиятда веломаданият ривожланиши орқали йўллар ва инфратузилма ҳам яхшиланади. Чунки велосипеди бор одамлар ўз-ўзидан Ҳукуматдан ва ҳокимлардан йўлларни тўғрилашни талаб қилишни бошлайди.

Ҳар ҳафта 100 млн сўм ҳам чакана пул эмас. Битта машина олса бўлади буни пулига Бизда ҳар қандай пулни дарров машина билан ўлчаб кўришадику ))

Хуллас, имкони бўлса кўпроқ пиёда юринг, 1hls.uz платформасида рўйхатдан ўтинг, телефонингизга иловани юклаб олинг ва асосийси ҳалол йўл билан (ёлғон ва фириб ишлатмасдан) миллионерга айланинг!


@xushnudbek