Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда пиёдалар йўлкасидан ўтаётган пиёдаларни у | Xushnudbek.uz

Ижтимоий тармоқларда пиёдалар йўлкасидан ўтаётган пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар ҳақида видеоларни тез-тез кўриб қоламиз. Албатта, бунақа ҳолатларни кўриш аянчли. Ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам йўлларда қоидага риоя қилишлари керак.

Ҳайдовчилар пиёдалар йўлкаси яқинида тезликни камайтириши, пиёдаларга албатта йўл бериши, пиёдалар эса фақат белгиланган жойлардан йўлни кесиб ўтиши ва йўлдан югуриб ўтмаслиги керак.

Бир пайтлар пиёдалар учун ўлим хавфи бор тузоқлар ҳақидаги роликни ўзбек тилига таржима қилгандим. Ўша роликда бу ҳақда аниқ мисоллар келтирилган.

Роликнинг тўлиқ версияси: https://t.me/xushnudbek/2293

Кўринг. Хулоса қилинг. Дўстларингизга ҳам юборинг.


@xushnudbek