Get Mystery Box with random crypto!

Лукашенко Ўзбекистонни огоҳлантирди. Унинг гаплари сафсата, ле | Xushnudbek.uz

Лукашенко Ўзбекистонни огоҳлантирди. Унинг гаплари сафсата, лекин бу хавотирли сигнал

КХШТ (ОДКБ)нинг бугунги йиғилишида Лукашенко Қозоғистонда нотинчликни келтириб чиқарган ташқи кучларнинг назари Ўзбекистонга ҳам қаратилгани ҳақида гапирди.

“Қозоғистондаги воқеалар сабоқ бўлиши керак деганимиз, кечирасиз-у, ҳаммадан ҳам аввал Ўзбекистонга тааллуқли. Агар сабоқ олинмас экан, биздаги маълумотларга қараганда, уларнинг нигоҳи Ўзбекистонга ҳам қаратилган”, – деди у.

Бу гаплар албатта сафсата, лекин барибир одамнинг асабига тегади. Ким киму, ҳар ҳолда Ўзбекистонни огоҳлантириш Лукашенконинг иши эмас. Аксарият халқи “йўқол” деб эътироз билдириб турган Президентни бугун бизга ақл ўргатиши кулгили.

Яна бир қизиқ томони, хўп, айтайлик жаноб Лукашенкода Ўзбекистонга бўладиган келгусидаги ҳужумлар ҳақида маълумот бор экан, унда нима учун уларни Ўзбекистонга тақдим этмасдан, қанақадир ҳарбий ташкилот мажлисида популистик чиқишлар қиляпти? Агар у бизга дўст экан, унда бу маълумотларни энг аввало Ўзбекистонга айтиши керак эди-ку. Ахир 28 декабрь куни МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан кўришганди, нега бу таҳдид ҳақида бир оғиз айтмаган?

Кўряпсизми, бу ўйинлар ортида умуман бошқа гап бор. Буларнинг барчасини Ўзбекистонни КХШТ ҳарбий ташкилотига аъзо қилиш учун босим ва керак бўлса таҳдид, деб қабул қилиш мумкин. Илгари бунга яширин даъватлар қилинган бўлса, энди сурбетларча таҳдидга ўтишмоқда.


@xushnudbek