Get Mystery Box with random crypto!

Дам олиш кунлари машҳур саёҳатчи-блогер Антон Птушкиннинг Норв | Xushnudbek.uz

Дам олиш кунлари машҳур саёҳатчи-блогер Антон Птушкиннинг Норвегия ҳақидаги видеосини томоша қилдим. Тўғриси, ушбу мамлакатнинг жуда кўп жиҳатлари ҳайрон қолдирди, жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигига бўлган муносабат.

Бу ерда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3000 евродан зиёд маблағ сарфлаш керак. Имтиҳонлари ҳам жуда қийин.

Ва яна Норвегияда тезликни оширганлик учун ақл бовар қилмас жарималар солинаркан. Масалан, белгиланган тезликни соатига 20 км.га оширсангиз, 1000 евро жарима тўлаш керак. Ёки 1 кун қамоқда ётасиз.

Ҳозир Норвегия ва Ўзбекистондаги нархларни солиштирмоқчи эмасман. Йўқ, асло. Чунки аҳоли даромади катта фарқ қилади. Бу ерда бошқа принцип муҳим.

Қайси давлатда одамлар қанча даромад олаётганидан қатъи назар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қийин ва йўл қоидабузарлиги учун жарималар ўша давлат учун қиммат бўлиши керак.

Норвегияда ҳам 1000 евро қимматлик қилади, шу сабаб кўпчилик қамоқда ўтиришни танлайди. Натижада қамоқларда жой йўқ, қоидабузарлар ойлаб навбат кутаркан.

@xushnudbek