Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча онлайн аукционда 266 млрд сўмга сот | Xushnudbek.uz

Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча онлайн аукционда 266 млрд сўмга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 28 гектар ерда жойлашган ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотлари 266,4 млрд сўмга сотилди.

Бинонинг бошланғич нархи 204 млрд сўм эди. Аукцион 1 соату 23 минут давом этди ва 15 қадамда нарх оширилди.

3 та юридик шахс қатнашган савдода “Do'mbrobod city group” МЧЖ ғолиб бўлди. Ушбу МЧЖ 10 кун олдин, 2 декабрь куни 1 трлн сўм устав капитали билан очилган.


@xushnudbek