Get Mystery Box with random crypto!

Деновдаги ҳодиса оқибатлари Савдо марказида юз берган портлаш | Xushnudbek.uz

Деновдаги ҳодиса оқибатлари

Савдо марказида юз берган портлаш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов ва бошқа мутасаддилар портлаш келтирган талафотлар ҳақида маълумот берган.

Жумладан, портлашда:
65та уй зарар кўрган;
6та хонадон деворлари ёрилиб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.
бир нечта ижтимоий соҳа объектлари зарарланган.

Уй-жойи яроқсиз ҳолга келган фуқаролар учун 24та янги хонадон вақтинча ижарага олинган ва улар ўша ерга кўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабр куни содир бўлган кучли портлашда 9 киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Вайроналар орасидан 2 кишининг жасади топилган.


@xushnudbek