Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи хроникаси: — | Xushnudbek.uz

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи хроникаси:

— эрта тонгда Нур-Султон шаҳридаги "Отан корғаушилар" ("Ватан ҳимоячилари”) монументига гул қўйилди;

— Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди;

— сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди;

— Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди;

— самарали музокаралардан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди;

— ОАВ вакиллари учун брифингда Президентлар музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирдилар;

— Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди;

— Президентлар Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида қатнашди;

— Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳридаги Рақамли ҳукумат офисига ташриф буюрди;

— Шу билан Қозоғистонга давлат ташрифи якунланди.


@xushnudbek