Get Mystery Box with random crypto!

Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинди Президентнинг “Ў | Xushnudbek.uz

Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинди

Президентнинг “Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Умуман олганда мустақилликдан сўнг илк бора жамоат хавфсизлиги соҳасида ягона концепция ва стратегия қабул қилинмоқда ҳамда ушбу соҳадаги ишлар тизимлаштирилмоқда.

Фармонга кўра, Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилди. Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

Жамоат хавфсизлиги концепцияси;

2022-2025 йилларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси;

Стратегияни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”.

Ҳудудлар маркази ва Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бевосита Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

2022-2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ИИОнинг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади;

2022 йил 1 майга қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизими жорий этилади.


@xushnudbek