Get Mystery Box with random crypto!

​​Бугун ўзбек ижтимоий тармоқларини портлатган ушбу сурат ва ҳ | Xurramov Blog

​​Бугун ўзбек ижтимоий тармоқларини портлатган ушбу сурат ва ҳодиса тафсилотлари ойдинлашгани сайин фожиа кўлами кенгаяверди. Аввалига аёллар устидан зўравонлик сифатида қабул қилдик, вазият аниқлашавергач, бошқа муаммоларимиз очилди: сурат бугунги ижтимоий-иқтисодий аҳволимизни кўрсатувчи ўта қайғули полотнога айланди.

Аёл ва бола… Мардикор аёл ва шу аёлга ишониб топширилган бола… Боланинг ота-онаси? Аёлнинг опаси ичган экан… аёлни дўппослаган “эркаклар” қарийб 10 млн сўм зарар кўрган — уларнинг ҳам бола-чақаси ризқи қийилди… бригадирлар — шу аёлларнинг пешона тери билан топилган пулидан “чўтал” олади, кимгадир бир қисмини берса ҳам керак — қандайдир солиқдан ташқари солиқ… нимага бу аёллар кўчадан иш қидиради, 21-асрда шу бозор ҳамон замонавий ташкил қилинмаган… нима учун болакай боғчада, уйда, ота-онаси бағрида эмас, ичган, уришқоқ аёллар ёнида?.. одамлар ош-нонга пул топаман деб шундай калтакланяпти-калтаклаяпти… шунча муаммо, шунча азоблар ва аянчли тақдирлар тўқнашган нуқта бу сурат

Энди ўчириб бўлмас
Ҳатто кечириб бўлмас…

Тирикчилик тошдан қаттиқ…

Модомики, иш билан таъминлай олмас эканмиз, ўқитолмас эканмиз, ҳеч бўлмаса, ишини ўзи топиб юрганлар учун тартиб ва хавфсизликни таъминлаш керак. Аёллар қийналгани — бу иситма, жамиятдаги кўп муаммоларнинг белгиси. Мардикор аёлларнинг меҳнати қадрли, унга талаб бор экан, зарур инфраструктура қилиб берайлик ҳеч йўқ. Кўчада одамлар меҳнат қиламан, нон топаман деб бундай хор бўлиши қайси мақсадларимизга мувофиқ???

Шу суратни кўриб инсон сифатида хўрланиб кетдим…

Бу суратда тирикчилик жангининг бир лаҳзаси муҳрланган.

“Куйи шундай бўлса, ғамнинг ўзига қандай чидай олган экан одамзот?”

Номи қийин, қиммат машиналарда юрган ҳокимбовалар, шу суратни иш кабинетингизга илиб қўйинг!

Йўл, касалхона, мактаб… қураман деб триллионларни ўмараётган ўғрилар — тешиб чиқсин!

Ўз халқига бирни иккига сотиб, одамларни баттар қашшоқлаштираётган лоббистлару монополистлар — сиз қачон тўясиз?

Ва яна бошқалар…

Бунча қийин бўлиб кетди бу тирикчилик???

@shahnozxon