Get Mystery Box with random crypto!

Эсингизда бўлса, AҚШ ҳукумати чет эллик талабаларга келиб кети | Xurmacha/УЙДА ҚОЛИНГ

Эсингизда бўлса, AҚШ ҳукумати чет эллик талабаларга келиб кетиш бўйича чекловлар қўйган эди. Ҳаттоки AҚШда истиқомат қилувчи студентларни ҳам чиқариб юбориш талаби қўйилган эди. Ўша куннинг ўзида, AҚШнинг кўпгина етакчи университетлари ҳукуматни судга беришди. Биринчилардан Ҳарвард ва МИТ бўлди. Бугун Ҳарвард ва МИТ ўша судни ютиб чиқишди. Тўғрироғи, ҳукумат суд жараёнида ўз фикридан қайтибди, ва 6 июлдаги қарорини бекор қилди.

Кўпгина юристларга кўра, ҳукумат судда ютказиши аниқлигини билиб, қарорини бекор қилган.

Ҳа ҳукумат қарорлари ва AҚШ президенти қарорлари ноқонуний бўлиши, AҚШда нормал ҳолат.

Бегзод Ҳошимов

Хурмача канали

https://telegram.me/xurmacha