Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Дастурчи ҳақида анекдот. Бир куни бир одам Лондоннинг катт | Xurmacha/УЙДА ҚОЛИНГ

​​​​Дастурчи ҳақида анекдот.
Бир куни бир одам Лондоннинг катта бир банкига келиб икки ҳафтага 1000$ қарз бериб туришларини сўрабди...
Банк ходимлари керакли ҳужжатларни тузиб унга икки ҳафтага кредит расмийлаштиришни бошлабди, паспортини сўрашибди...
У одам паспорти йўқлигини фақат ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ташқарида турган янги Феррари уники эканини айтиб,
- Ушбу машинани залог сифатида сизларга ташлаб кетаман дебди.
Ходим бошлиғи билан гаплашгач бу шартга рози бўлибди.
Машинани банкнинг автотураргоҳига жойлашибди.
У одам 1000$ пулни олиб чиқиб кетибди...
Шундан сўнг барча гап бутун банкка тарқабди, “бир аҳмоқ 1000$ эвазига 26000$ лик Феррарини залокга ташлаб кетди“.
Бундай муваффақиятлик келишувни амалга оширган ходимга тасаннолар айтилибди.
Кейинроқ билишибдики бу машинани ташлаб кетган одам катта бир АйТи компания раҳбари, кучли програмист экан.
Икки ҳафта бўлганида програмист қайтиб келиб кредитни фоизи билан тўлабди жами: 1004$.50цент.
Банк ходимлари ундан сўрашибди.
- Сиз ҳақингизда билдик, пулингиз шундоқ ҳам кўп одам экансиз, нега 1000$ сизга зарур бўлиб қолди? Нега арзимаган пул эвазига қимматбаҳо машинангизни залокга қўйиб ташлаб кетдингиз.?
Машинанинг атрофини кўздан кечираётган програмистнинг жавоби банкирларни лол қолдирибди.
- Мен иш юзасидан бошқа давлатга кетаётган эдим бу машина гаражимга сиғмади шунинг учун уни сизларда қолдирдим...
- Нега ахир?
- Чунки Лондонда автотураргоҳлар кунлик нархи 3-4$. Сизларда эса икки ҳафтага атиги 4.5 $ экан......
Ҳазил ҳазил билан бироқ бир нарсани озгина бўлсада ёдда тутинг. Математиканинг чўққиси програмистикадир...

Шохжахон Деҳқон

Каналимизга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/Xurmacha