Get Mystery Box with random crypto!

Худайқулов Карим

Telegram kanalining logotibi xudayqulovkarim — Худайқулов Карим Х
Telegram kanalining logotibi xudayqulovkarim — Худайқулов Карим
Kanal manzili: @xudayqulovkarim
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 498
Kanalning ta’rifi

Бу ерда ўзимни мақташим мумкин эди...
SPORTS.uz журналисти

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-10-03 12:57:11
Ф-ФАРҚ

Барселона"да бўлганингизда Месси ҳар бир учрашувда гол уришига ишонардингиз. Холандга нисбатан ҳам шундай ишонч борми?

Унга ишонаман. Бироқ шуни айтиш керакки, Месси гол уриш учун доим ҳам бировнинг ёрдамига муҳтож бўлмаган. Бироқ Холандга жамоадошларининг ёрдами керак бўлади.

П.С: Қиёслаш керак бўлса, соф тўққизлик футболчилар билан солиштиринг Эрлингни. Лео ва у каби ўйинчилар бошқа йўналиш, бошқа даража.

https://t.me/XudayqulovKarim
509 viewsХудайқулов, 09:57
Ochish/sharhlash
2022-10-02 18:15:17
Холанд голлар ёмғирини ёғдириб, АПЛ даражасини тушириб юборяпти, деган хазиллар эшитяпман.

Хазил эмас-ку бир ҳақиқат бор. Эрлинг АПЛдаги ҳужумчиларни асл даражасини кўрсатиб беряпти. Сўзсиз қолган топ ҳужумчилардан бир бош баланд. Туғма голеадор.

https://t.me/XudayqulovKarim
452 viewsХудайқулов, edited  15:15
Ochish/sharhlash
2022-10-02 18:01:05
"Насаф" чемпион бўладими?
Anonymous Poll
63%
Ҳа, албатта
18%
"Пахтакор" ёки "Навбаҳор"дан бири барибир ютиб кетади
18%
Эртага нима бўлишини эртага биламиз
6.0K voters21.2K viewsХудайқулов, 15:01
Ochish/sharhlash
2022-10-02 16:43:29
Қумдан қаср қурибман тўзиб кетди шамолда

Ротация қилмасдан, ўз ўйин услубини жамоага сингдирмасдан, ўйнаб келаётганди Тен Хаг жамоаси. Бир марта ўхшади дегани ҳар доим шундай бўлади дегани эмас.

Йўқ қилиб ташлаяпти Гвардиола армияси. Бор йўқлиги билинмаяпти МЮни.

Энди Каземиро асосийда тушадиган пайтлар келар.

Ғолиб таркиб алмаштирилмайди. Шарманда бўлаётган таркибчи?

https://t.me/XudayqulovKarim
6.2K viewsХудайқулов, edited  13:43
Ochish/sharhlash
2022-10-02 06:20:12 Бирозга бўлса ҳам манфаатни йиғиштириб туриш керак

Баъзан нимадир иш қилмоқчи бўлсак, имкониятларимиз чегараланганини, пулимиз йўқлигини ёки қўлимиздан бу иш келмаслигини рўкач қиламиз.

Тан оламан ўзим ҳам онгимдаги ўйлар билан имкониятларимни чегаралаб қўйганман. 20 ёш бўла туриб, ушалмаган орзуларим ҳақида гапираман. Ушалмаган. Кулгили. Нима тўсиқ бўларкана уларнинг ушалиши учун.

Шу йигитларни кўриб, инсон хоҳласа ҳар қандай ишни қила олишига амин бўлдим. Мотиватор ёки қайсидир бизнесменнинг нутқидан кўра, минг чандон кўпроқ мотивация бера оладиган видео.

Қила олмаслик бор. Қилишга интилмаслик бор. Фарқини тушунинг.

Ўзбекистон ампутантлар жамоаси. Эътибордан бироз четда. Улар 5 карра Жаҳон чемпиони. Бироқ уларга, бутун жамоага бериладиган рағбат пуллари битта олимпиада чемпионига бериладиган рағбатчалик эмас ( ҳар ҳолда, ҳозиргача шундай бўлган) Шунда ҳам юртимиз номидан муносиб қатнашаверишади. Уларда курашувчанлик иммунитетга айланиб улгурган, наздимда.

Тўғри, уларнинг ўйини мухлисларда қизиқиш уйғотмас. Балки, уларнинг натижаси катта футболдаги каби қувонарли ҳолат сифатида қабул қилинмас. Барибир бу ҳақиқат.

Лекин бирозга бўлса ҳам манфаатни йиғиштириб туриш керакмасмикан? ЎФА ампутантларни молиялаштирмайди. Параалимпия ҳам. Ўз-ўзидан уларга бюджет ҳам ажратилмайди. Наҳотки, ҳамма бу вазиятни беэътибор қолдирса. Бир ташаббускор бўлмаса.

Коттаконларимиз олдида кўзга кўринмайдиган улкан муаммо. Инсонийлик тарафлама олиб қарасак.

https://t.me/XudayqulovKarim
666 viewsХудайқулов, edited  03:20
Ochish/sharhlash
2022-10-02 06:19:01
506 viewsХудайқулов, 03:19
Ochish/sharhlash
2022-10-02 00:06:57
Футзал бўйича Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда. Бироз аввал "A" гуруҳидан ўрин олган Қувайт - Ироқ учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ўз гуруҳида Таиланддан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритган Қувайт термаси "B" гуруҳи ғолиби Ўзбекистонга қарши чорак финалда майдонга чиқади.

Тожикистон эса Таиланд билан куч синашади

https://t.me/XudayqulovKarim
439 viewsХудайқулов, edited  21:06
Ochish/sharhlash