Get Mystery Box with random crypto!

Бирозга бўлса ҳам манфаатни йиғиштириб туриш керак Баъзан ним | Худайқулов Карим

Бирозга бўлса ҳам манфаатни йиғиштириб туриш керак

Баъзан нимадир иш қилмоқчи бўлсак, имкониятларимиз чегараланганини, пулимиз йўқлигини ёки қўлимиздан бу иш келмаслигини рўкач қиламиз.

Тан оламан ўзим ҳам онгимдаги ўйлар билан имкониятларимни чегаралаб қўйганман. 20 ёш бўла туриб, ушалмаган орзуларим ҳақида гапираман. Ушалмаган. Кулгили. Нима тўсиқ бўларкана уларнинг ушалиши учун.

Шу йигитларни кўриб, инсон хоҳласа ҳар қандай ишни қила олишига амин бўлдим. Мотиватор ёки қайсидир бизнесменнинг нутқидан кўра, минг чандон кўпроқ мотивация бера оладиган видео.

Қила олмаслик бор. Қилишга интилмаслик бор. Фарқини тушунинг.

Ўзбекистон ампутантлар жамоаси. Эътибордан бироз четда. Улар 5 карра Жаҳон чемпиони. Бироқ уларга, бутун жамоага бериладиган рағбат пуллари битта олимпиада чемпионига бериладиган рағбатчалик эмас ( ҳар ҳолда, ҳозиргача шундай бўлган) Шунда ҳам юртимиз номидан муносиб қатнашаверишади. Уларда курашувчанлик иммунитетга айланиб улгурган, наздимда.

Тўғри, уларнинг ўйини мухлисларда қизиқиш уйғотмас. Балки, уларнинг натижаси катта футболдаги каби қувонарли ҳолат сифатида қабул қилинмас. Барибир бу ҳақиқат.

Лекин бирозга бўлса ҳам манфаатни йиғиштириб туриш керакмасмикан? ЎФА ампутантларни молиялаштирмайди. Параалимпия ҳам. Ўз-ўзидан уларга бюджет ҳам ажратилмайди. Наҳотки, ҳамма бу вазиятни беэътибор қолдирса. Бир ташаббускор бўлмаса.

Коттаконларимиз олдида кўзга кўринмайдиган улкан муаммо. Инсонийлик тарафлама олиб қарасак.

https://t.me/XudayqulovKarim