Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри, Эрон ҳаддан зиёд кучли. Бироқ ушбу мусобақа тарихда 16- | Худайқулов Карим

Тўғри, Эрон ҳаддан зиёд кучли. Бироқ ушбу мусобақа тарихда 16-марта ўтказилиши. Шуларнинг 12 тасида форслар зафар қучган. Бу сафаргисини қўшиб ҳисобласа, японларда 4 та Осиё Кубоги бош соврини бор. "Кун чиқар юрт" вакиллари Эронни қандай қилиб ютишни билади. Жуда ваҳимали натижа, демаган бўлардим

Биз Осиёда аниқ айта оламанки, учинчимиз. Термамизда 4 та кумуш ва 5 та бронза бор. Таиланд биздан 2 та кам медал тўплаган ( 5 та бронза 2 та кумуш)

"Head to head"да ҳам буни исботладик. 8:2. Ортиқча баҳсга ҳожат йўқ.

Кувайтда бўлиб ўтган мусобақада вакилларимиз 29 та гол урди ва 7 та ўтказиб юборди.

Бу терма жамоага ва умуман мазкур спорт турига бироз эътибор ва биз бемалол Жаҳон чемпионатларида ҳам натижа кўрсата оламиз.

Катта футбол оммабопроқ, ранг-барангроқ. Бироқ футболчилар ўша оммабоп ва ранг-баранг майдонларда натижалар бўйича ранг-баранглик кўрсата олмаяпти. Футзалчилар эса ўз жилосини максимал тарзда ошкор қилиб келяпти.

Кичкина майдондаги катта натижа соҳиблари

https://t.me/XudayqulovKarim