Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекмиз-да. Баъзан юзим-кўзим деймиз. Ҳақиқатларни беркитамиз | Худайқулов Карим

Ўзбекмиз-да. Баъзан юзим-кўзим деймиз. Ҳақиқатларни беркитамиз. Қўрқамиз. Ўзимизни, оиламизни ўйлаймиз. Индамай кетаверамиз. Бўйсунамиз. Топталамиз. Ичимиздаги гапларни айтиб, бирор жойда "ёрилолмаймиз", узоғи энг ишонган танишларимизга айтамиз. Сир сақлашлик шарти билан.

Соловьев ўзбек эмас. У бугун шу ерда, агар унинг гаплари кимгадир ёқмаса, узоғи бу ердан кетади. Гапир, гапиравер. Билганимиз фойда.

Шу йигитнинг рус нашрига берган интервьюсини ўзбек тилига таржима қилдик. Ўқинг ва айрим ҳақиқатларни ўзингиз учун билиб қўйинг.

Телевиденияда 18+ кадрларни кесишади, сўкинган жойларни ҳам. Жуда бўлмаса, блюр қўйишади. Биз ҳам этика ва аҳлоқ қоидаларига риоя қилдик. Айрим сўзларга "блюр" қўйилган, аммо уни ортида қандай сўзлар борлигини тушуниш қийинмас. Худди телевидениядаги айрим блюр қўйилган кадрлар ортида нима борлигини билиш қийин эмаслиги каби.

Батафсил: https://sports.uz/176214