Get Mystery Box with random crypto!

​​#Тезкор_хабар МАКТАБЛАРДА «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ЛАВОЗИМИ ҚАЙТ | Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali ☑

​​#Тезкор_хабар

МАКТАБЛАРДА «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ЛАВОЗИМИ ҚАЙТА ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Маълумки, Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан умумтаълим мактабларидаги ёшлар етакчиси лавозими тугатилганди.

Ёшлар етакчиси лавозими тугатилганлиги сабабли унинг лавозим вазифалари таълим муассасаларидаги психолог, ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига юклатилганди.

Аммо сентябрь ойида умумтаълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишини юқори савияда ташкил этиш, ҳамда ёшлар билан ишлашни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир таълим муассасасида жамоатчилик асосида “Ёшлар етакчиси” лавозими жорий қилинади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Халқ таълими вазирлигининг жорий йилнинг 12 август куни ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқлари ва ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларига юборган кўрсатма хатида маълум қилинган.

Ушбу хатда жорий йилнинг 16 август кунига қадар жамоатчилик асосида “Ёшлар етакчиси” лавозимига ҳар бир таълим муассасасидан 35 ёшдан ошмаган шижоатли, ташаббускор, ёшлар манфаатларини ҳимоя қила оладиган, етакчилик қобилиятига эга 3 нафар номзодларнинг рўйхатини шакллантириш, номзодларнинг белгиланган график асосида республика комиссияси суҳбат жараёнларида иштирокини таъминлаш топшириғи берилган.

Xalq ta'limi Info