Get Mystery Box with random crypto!

​​#Ҳуқуқий_саводхонлик Умумий ўрта таълим муассасасининг ич | Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali ☑

​​#Ҳуқуқий_саводхонлик

Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари қайта кўриб чиқилиб янги таҳрирда қабул қилинди

Маълумки, жорий йилнинг 11 май куни Президентнинг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-241-сонли қарори имзоланганди. Мазкур қарор билан Халқ таълими вазирлигига 2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқиши вазифаси топширилганди.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги 246-сонли буйруғи имзоланди.

Мазкур буйруқ билан маънавий-маърифий фаолиятни ташкил қилишга қаратилган “Намунали мактаб директори”, “Намунали муаллим”, “Намунали ўқувчи” ва “Намунали ота-она” мезонлари ҳам тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги "Умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари"да умумий ўрта таълим муассасасида ходимлар ва ўқувчилар томонидан таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва муассаса Уставида белгилаб қўйилган таълим жараёнида риоя этилиши шарт бўлган тартиб ва қоидалар ҳамда ўқувчилар ва ота-оналар учун белгиланган хулқ-атвор меъёрлари белгиланди.

Янги таҳрирдаги мазкур ҳужжатда ота-оналарга қўйиладиган талаблар ҳам белгиланиб, намунали ўқувчиларнинг ота-оналарини рағбатлантириш мақсадида маҳалла раислари билан биргаликда уларга “Миннатдорчилик хати”ни юбориш тизими жорий қилинди.

Халқ таълими вазирининг 246-сонли буйруғи билан вазирликнинг 2020 йил 28 майдаги (эски таҳрирдаги) “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 131-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди.

Батафсил: @xtvtashishlari