Get Mystery Box with random crypto!

​​ЎҚУВЧИЛАР МАКТАБНИ ТАМОМЛАШИ БИЛАН ЎҚИШГА КИРИШИ ШАРТ ЭМАС | Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali ☑

​​ЎҚУВЧИЛАР МАКТАБНИ ТАМОМЛАШИ БИЛАН ЎҚИШГА КИРИШИ ШАРТ ЭМАС

Мактабни тамомлаган йили ўқишга кириш шарт эмас. Ривожланган давлатларда мактабни битирган ўқувчилар асосан бир йил вақт олишади, одатда бунинг номини “gap year” бўш йил деб номлашади. Мана шу йилда вояга етган ўқувчи дунё айланади, турли касбларда ишлаб кўради.

Бу йилнинг шундай хусусияти борки, бу йилда ўқувчи ўзини англаб олишга, қайси касбни танлаши кераклигини тушуниб олишга ҳаракат қилади. Ўқувчи кейинги йили мустақил қарори билан олийгоҳга топширади ёки бошқа бирор касб ўрганишга киришади.

Бизнинг жамиятда эса бу сал бошқачароқ шаклланган, ўқувчи ўқишни битирган заҳоти олий таълимга киритишга ҳаракат қиламиз, қандай бўлмасин бизга олий маълумотли бўлиб олиш керак. Сен ўқиб олавер дипломли бўлсанг, бир иш топилиб қолади деймиз. Қандай иш? У иш ўқувчига ёқадими? Олийгоҳни битириб нима иш қилади? Албатта бу саволлар аксар ҳолларда ўнинчи даражали бўлиб қолаверади.

Кейин эса дипломи чанг босиб ётган таксистлар ҳам кўпайиб кетди деб юраверамиз. Аслида яхши даромадли иш топиш учун олий маълумотли бўлиш ҳам шарт эмас, фақатгина нима қилишингиздан қатъий назар ўша ишни севинг ва чин кўнгилдан бажаринг, бўлди пул оқими сиз томон кела бошлайди.

Бунинг учун эса ҳали энди мактабни битирган ўқувчига ўзини англаб олишимизга вақт беришимиз керак.

Бектош Ҳатамов - «Profi school» ҳусусий мактаби асосчиси.

-----------------------------------------------------------

Бектош акани фикрига 100 фоиз қўшиламан. Аслида мактаблар рейтингини битирувчидарни ОТМга кириш кўрсаткичига қараб белгиланиши ҳам мутлақо хато. Чунки ҳамма фақат олий таълимга кириш кўрсаткини кўтариш учун ҳаракат қиляпти холос. Рақамлар кетидан қувияпмиз, сифат эса ўлиб боряпти.

Айрим амалдорлар битирувчиларга ўқишга кириш истагингиз бўлса, имкон қадар пастроқ балл билан ҳам кирса бўладиган йўналишларга топширинглар деб очиқчасига кўрсатма бериши эса ачинарли ҳолат. Бизга рақамлар керак, олий таълимга кирувчиларнинг сони керак. Сифат эса ҳеч кимга қизиқ эмас. Шу сабабли кўпчилик ўқишни битирганлар ҳозир ҳам иш тополмай юрибди.

Батафсил: @xtvtashishlari